1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Бирга тафаккур қилайлик! (олтинчи мақола)

13:20 / 26.11.2021 1701 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тафаккур борасида мақоланинг биринчи сонида тўхталиб ўтган эдик. Ушбу мақолада баъзи бир жонзотлар ҳақида сўз юритилади. Улар ҳақида тафаккур қилсак, Аллоҳ таолонинг азаматига, қудратига, мусаввирлигига, ҳар бир нарсага қодирлигига яна бир бор тан берамиз, иймонимиз нури зиёда бўлади.

Қўнғиз

Юқоридан қараганда қандайдир юзни эслатувчи кўриниш. Аллоҳ таоло бу қўнғиз қанотига мазкур кўринишни ато этган бўлиб, қўнғиз шу «юз» орқали душманини қўрқитишга уринади. Роббимиз ҳар бир жонзотга берганидек, бунга ҳам душмандан ҳимояланиш неъматини ато этган.

Ҳудҳуд

Ҳудҳудни кўрганмисиз?

Ҳудҳуд ҳақида Қуръони Каримда қисса бор. Сулаймон алайҳиссалом билан ҳудҳуд ўртасидаги машҳур қисса.

Мевадаги мўъжиза

Ҳажми йирик узум донасидек;

Ташқи кўриниши тарвузга ўхшаш;

Ички кўриниши бодрингга ўхшаш (пишганда қизарса керак);

Таъми лимон таъмига ўхшаш;

Илмий номи cucamelon;

Табобатда иситма тушириш учун қўлланар экан.

Аллоҳ таоло Буюк Мусаввир Зот! У битта меванинг ўзини бир неча хил мевага ўхшатиб яратган.

Аллоҳ таолонинг яратган махлуқлари борасида тафаккур қилсак, Унинг қудратига, азаматига қойил қолиб, иймонимиз нури зиёда бўлади, ибодатга рағбатимиз ортади ва ибодатларимизни янада ихлос билан адо этадиган бўламиз.

Сўзимизни ушбу оят билан якунласак:

هَٰذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ ۚ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси, 11-оят)

Аллоҳ таоло ҳаммамизга Ўзининг яратган махлуқлари борасида тафаккур қилиб, иймонимиз нури зиёда бўлишини насиб этсин, ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар йили шерлар ҳужумидан 100 нафар одам вафот этса, чивин чақиши сабабли 700 миллионга яқин одам касалланса, шундан тахминан 2 миллион атрофидаги одам вафот этар давоми...

3909 11:00 / 14.06.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Қиёмат сурасида шундай марҳамат қилади.Қиёмат куни билан қасам. Ва маломатчи нафс билан қасам. Инсон Бизни унинг суякларини жамлай давоми...

5080 09:30 / 13.06.2019
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир қора киши ёки аёл масжидни тозалаб юрар эди. У вафот қилди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

2168 17:00 / 09.05.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Алиф лаам мийм. Ушбу Китобда ҳеч шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир, Бақара сураси, 12 оятлар.Алиф лаам давоми...

2836 15:05 / 26.08.2020