1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Француз ва рус аскарининг мактуби

16:30 / 16.10.2021 2099 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу матнлар бундан тахминан минг йил аввал Андалусиядаги мусулмонлар шифохонасида даволанаётган француз йигитнинг Париждаги отасига ёзган мактубида акс этган.

Азиз отажон! Мактубингизда менга тез кунларда муолажа учун қўшимча пул юборишингизни айтибсиз. Лекин пулга умуман эҳтиёжим йўқ. Чунки бу исломий шифохонада даволаниш текин экан.

Балки шифохона (маъмурияти) ҳар бир бемор соғайиб, шифохонани тарк этаётганда, ўзини тиклаб олиш (реабилитация) даврида ишлашга мажбур бўлиб қолмаслиги учун унга 5 динор пул ва янги либослар беришади.

Азиз отажон! Агар мени кўргани келадиган бўлсангиз, мени жарроҳлик ва бўғимларни даволаш бўлимидан топасиз. Хонам ёнида кутубхона, мутолаа ва лекциялар хонаси борлигини кўрасиз. У ерга ҳар куни шифокорлар устозларидан лекция тинглаш учун тўпланадилар.

Аёллар касалликлари бўлими эса касалхона ҳовлисининг нариги томонида жойлашган бўлиб, эркакларнинг у ерга киришига рухсат берилмайди.

Ҳовлининг ўнг томонида соғайган беморлар учун махсус катта хона борлигини кўрасиз. Беморлар у ерда реабилитация (организмнинг бузилган фаолиятини ва беморлар ҳамда ногиронларнинг меҳнат қобилиятини тиклашга қаратилган тиббий, педагогик ва ижтимоий чора-тадбирлар мажмуи) жараёнини ўтказадилар. Хонанинг ичида махсус кутубхона ва мусиқа асбоблари бор.

Азиз отажон! Бу шифохонанинг ҳар бир нуқтаси ва ҳар бир жойи ниҳоятда тоза. Ухланадиган тўшак ва ёстиқ Дамашқнинг оқ матоси билан қопланган, (устга ёпиладиган) чойшаб юмшоқ ва чиройли бахмалдан қилинган.

Шифохонанинг ҳамма хоналари тоза сув билан жиҳозланган. Уларга сув махсус қувурлар орқали киради ва ҳар бир хонада қиш кунлари учун камин (иситиш печи) ўрнатилган.

Таомга келсак, у товуқ гўшти ва сабзавотдан тайёрланади. Шу боис баъзи беморлар мазали таомни деб шифохонадан кетишни истамайдилар.

Манба: Амир Жаъфар Аршадийнинг “Исломдаги илмий ютуқлар” асари

Рус аскарининг мактуби

1995 йилда асирга тушиб қолган рус солдатининг онасига ёзган мактуби

«Салом она, аҳволингиз қандай? Ҳеч қаерингиз оғримаяптими?

Мен ҳозир Чеченистондаман. Асирга тушдим. Бироқ сиз хавотир олманг. Бу ерда бизга жуда яхши муносабатда бўлишяпти. Чечен халқи — газеталарда ёзганидек, қотил халқ эмас экан. Улар озодликни севувчи, меҳмондўст халқ экан.

Айтишларича, бизни тез орада уйларимизга жўнатиб юборишар экан. Бир неча шерикларимиз аллақачон кетишди. Хуллас, тез кунларда кўришамиз.

Ортиқ армияда хизмат қилишни истамайман, урушишни эмас, ишлашни хоҳлайман.

Хўп, тезда учрашгунча хайр. Барчага алангали саломимни етказиб қўйинг. Сизни ўпиб қоламан».

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бухорий ўзларининг .Саҳиҳ,ларида Ибн Умар розияллоҳу анҳу орқали Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади. У зот .Дунёда ўзингни ғарибдек ёки йўловчидек давоми...

3327 05:00 / 04.03.2017
Отаонани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир дин ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Отаонанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи давоми...

4198 05:00 / 02.03.2017
Ражаб ойи Аллоҳ таоло Қуръони Каримда хабар берган тўрт ҳаром ойнинг биттасидир. Бу ойларда қабилалар ўртасида уруш, йўлтўсарлик, қон тўкиш каби тажовузкорлик давоми...

6535 21:00 / 11 январь
Америкалик бева аёл ҳолати аъло даражада бўлган мерседес автомашинасини бир долларга сотиши ҳақида эълон берди. Кўпчилик буни ҳазил деб ўйлаб, ушбу эълонга давоми...

4878 17:00 / 09.08.2022