1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръони каримда баён қилинган сон-ададлар

11:20 / 14.09.2021 2123 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1 сони. “Ва илоҳингиз бир илоҳдир”. Бақара сураси, 163-оят.

2 сони. “Туядан иккитани, қорамолдан иккини (пайдо қилди)”. Анъом сураси, 144-оят.

3 сони. “Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир”. Талоқ сураси, 4-оят.

4 сони. “Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни...”. Нур сураси, 4-оят.

5 сони. “...Ва: «Бештадирлар, итлари олтинчиларидир», деб ғайбга тош отарлар”. Каҳф сураси, 22-оят.

6 сони.  “Албатта осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршни эгаллаган Роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир”.  Аъроф сураси, 54 –оят.

7 сони. “Унинг етти эшиги бордир. Ҳар бир эшик учун улардан тақсимланган бўлаги бордир» деди” . Ҳижр сураси, 44- оят.

8 сони. “У сизларни бир жондан яратди. Сўнгра ундан жуфтини қилди ва сизларга чорва ҳайвонларидан саккиз жуфтни туширди”. Зумар сураси, 6-оят.

9 сони. “..Фиръавн ва унинг қавмига қаратилган тўққиз мўъжиза орасида (бу бордир)...” Намл сураси, 12 –оят.

10 сони.  “Бас, унинг каффорати ўз аҳлингизни ўртача таомлантириш миқдорида ўнта мискинга таом ёки кийим бериш ёхуд бир қул озод қилишдир...” Моида сураси, 89-оят.

11 сони. “Юсуф отасига: «Эй отажоним, мен ўн битта юлдузни ҳам қуёш ва ойни кўрдим, уларнинг менга сажда қилаётганларини кўрдим», деганини эсла”. Юсуф сураси,  4-оят.

12 сони.  “У(тош)дан ўн иккита булоқ отилиб чиқди. Ҳамма одамлар ўз сувхонасини билди”.  Бақара сураси, 160- оят.

19 сони. “Унинг устида ўн тўққизта (фаришта) бордир”. Муддассир сураси, 30- оят.

20 сони.  “Агар сиздан йигирмата сабрли бўлса, икки юзтани енгадир”. Анфол сураси, 65- оят

30 сони. “Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир”. Аҳқоф сураси, 15-оят.

40 сони. “Ва Мусо билан қирқ кечага ваъдалашганимизни, у (кетгани) дан сўнг золим бўлган ҳолингизда бузоқни (худо деб) тутганингизни эсланг! Ўшандан кейин сизни афв этдик. Шоядки шукр қилсангиз”. Бақара сураси, 51-52- оятлар.

50 сони. “Бас, у улар ичида эллик йили кам минг йил турди”. Анкабут сураси, 14- оят.

60 сони. “Ким (рўзага) қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйғазсин. Бу (ҳукм) Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиришингиз учун”. Мужодала сураси, 4- оят.

70 сони. “Сўнгра етмиш қулочли занжирга киритинг уни!!!”. Ал Ҳааққаҳ сураси, 32-оят.

80 сони. “Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар ва уларнинг гувоҳлигини абадий қабул қилманглар”. Нур сураси, 4- оят.

99 сони. “Мана бу - менинг биродарим. Унинг тўқсон тўққизта совлиғи бор”. Сод сураси, 23- оят.

100 сони. “Бас, Аллоҳ уни юз йил ўлдирди, сўнгра қайта тирилтирди”. Бақара сураси, 259- оят.

200 сони. “Бас, агар сиздан юзта сабрли бўлса, икки юзтани енгадир”.  Анфол сураси, 66-оят.

300 сони. “Ва каҳфларида уч юз йил қолдилар ва тўққиз йил зиёда ҳам қилдилар”. Каҳф сураси, 25 –оят.

1000 сони. “Уларнинг ҳаётга энг ҳирс қўйган одамлар эканлигини биласан. Мушриклардан бирлари минг йил умр кўришни суяди. Аммо узоқ умр кўриши уни азобдан қутқармайди. Ва Аллоҳ уларнинг қилаётганларини кўрувчидир”. Бақара сураси, 96-оят.

2000 сони. “Агар сиздан мингта бўлса, Аллоҳнинг изни ила икки мингтани енгадир”. Анфол 66-оят.

3000 сони. “Мўминларга: «Сизга Роббингиз туширилган уч минг фаришталар ила мадад бермоғи кифоя қилмайдими?!» деганингни эсла!” Оли Имрон, 124- оят.

5000 сони. “Агар сабр ва тақво қилсангиз, улар шу пайт келиб қолсалар ҳам, Роббингиз сизга белгили беш минг фаришта ила мадад беради”. Оли Имрон сураси, 125-оят.

50.000 сони. “Фаришталар ва Руҳ Унинг ҳузурига миқдори эллик минг йил бўлган кунда кўтариладир”. Маъориж сураси, 4-оят.

1.000.000 сони. “Ва уни юз минг ёки ундан кўпроққа Пайғамбар қилиб юбордик”. Ас- Саффот сураси, 147-оят.

2/3 (учдан иккиси): “Агар сингил иккита бўлса, улар марҳумдан қолганнинг учдан иккисини оларлар”.  Нисо сураси, 176-оят.

1/2 (иккидан бири): “Агар қиз битта бўлса, унга ярми”. Нисо сураси, 11-оят.

1/3 (учдан бири): “Агар унинг боласи бўлмаса ва ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир”. Нисо сураси, 11-оят.

1/4 (тўртдан бири): “Уларга сиз қолдирган нарсанинг–агар болангиз бўлмаса–чораги тегади”.  Нисо сураси, 12-оят.

1/5 (бешдан бири) : “...билингки, ўлжага олган нарсангиздан бешдан бири Аллоҳга, Расулига, яқинларига, етимларга, мискинларга ва мусофирларгадир”.  Анфол сураси, 41-оят.

1/6 (олтидан бири) : “Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир”. Нисо сураси, 11- оят.

1/8 (саккиздан бири) : “Агар болангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири тегади”. Нисо сураси, 12- оят.

1/10 (ўндан бири) : “Улардан илгари ўтганлар ҳам (Пайғамбарларни) ёлғончи қилган эдилар. (Булар) уларга берган нарсаларимизнинг ўндан бирига ҳам етганлари йўқ”. Сабаъ сураси, 45-оят.

Изоҳ:  “Қуръони Карим ўзининг ҳидояти, қонун-қоидалари, услуби ва маънолари билан башариятни ожиз қолдирган, қолдириб келмоқда ва шундай бўлиб қолади. Чунки Қуръон башариятнинг ақли тараққий этган бир пайтда шу тараққиётга мос равишда нозил бўлди. Ҳар қандай соғ¬лом фикрли киши Қуръонни турли бузғунчи фикрлардан холи бўлган ҳолда ўрганса, албатта, унинг илоҳий мўъжизакор китоб эканини тан олиши турган гап. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётдан ўтганларидан кейин ҳам Қуръон мўъжизакор ҳолида турибди ва қиёматгача тураверади”.  “Қуръон илмлари” китобидан.


@arabicuz манбаси асосида Бобур Аҳмад тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
ибратли ҳикояБир ёш йигит, бир гуруҳ ноқобил дўстларга илакишиб қолади. Кейин улар билан саёҳатга чиқади. Шундай саёҳатларнинг бирида бу йигит бир қиз билан давоми...

6082 19:05 / 07.12.2019
Абдулхолиқ Абу Ҳумом Заҳроний айтади .Бир куни Бишр ибн Мансур узоқ намоз ўқиди. Бир киши унга қараб турган эди, Бишр ибн Мансур раҳматуллоҳи алайҳ буни сезиб давоми...

1757 08:01 / 03.03.2020
Ассалому алайкум. Аёллар ва эркакларнинг ҳаммомда авратларини ёпишлари ҳақида сўрамоқчи эдим. Ёлғиз ўзлари бўлганларида ва жамоат бўлганларида қандай ҳолатда давоми...

9846 20:10 / 30.04.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар .Рўзадор одам бирор мусулмонни ғийбат қилмаса, озор бермаса, давоми...

1771 18:30 / 29.04.2020
Аудиолар

121565 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43044 14:35 / 11.08.2021