1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ҳадисдаги гап илмий томондан ҳам исботланди

15:40 / 12.09.2021 1857 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2016 йилда «Психология фанлари» (Psychological Science) журналида нашр этилган бир тадқиқот хулосасида айтилишича, олимлар эҳтирос, ҳиссиёт кўз орқали бир шахсдан бошқасига ўтишини аниқладилар. Улар оналар ва бир ойлик гўдаклар устида тажриба ўтказганларида, она маҳзун ёки безовта бўлса, бу руҳий ҳолат чақалоққа ҳам ўтиб, йиғлай бошлаган ёки хотиржамликни йўқотган. Она хурсанд бўлганда гўдак буни ҳис этиб шодланган. Мутахассислар кўз қорачиғи, унинг кенгайиши ва гўдак миясини ўрганиш орқали мазкур ҳолатни аниқладилар.

Бу ва бунга ўхшаш тадқиқот натижаларидан шундоқ хулоса оламизки, инсон бегона аёлга қараб, унинг чиройи ҳақида ўйлаганда кўз қорачиғи бироз кенгаяди ва аёл беихтиёр буни ҳис қилади. Ҳеч бир гап-сўзсиз, нигоҳлар тўқнашуви орқали ҳиссиётлар алмашинуви рўй беради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларини фаҳшга, зинога олиб борадиган ишлардан қайтариб, «Эй Али! Назарни назарга эргаштирма! Биринчи кўз тушиши зарарингга бўлмаслиги мумкин, аммо кейингиси, албатта, сенинг зараринггадир» деганлар.

Имом Аҳмад, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган. 

Бу ҳадисдан Али розияллоҳу анҳу Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсага қараганлар деган маъно чиқмайди. Балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам насиҳат одамларнинг зеҳнида қолиши ва ёдлаб олишлари учун уни мана шу тарзда гапирганларини тушунамиз.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ҳақ расули бўлганлари учун умматларини Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга қарашдан 14 аср аввал қайтарганлар. Бунинг илмий моҳиятини олимлар энди аниқлаяптилар.

Аллоҳ таоло бизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Электрли илон балиқЭлектрли илонбалиқ денгиз жониворлари орасида энг катта кучланишда ток чиқарар экан.Кичик ҳажмдаги илонбалиқ ўзидан ов пайтида 350 вольт ток давоми...

1999 09:00 / 02.10.2021
Бунинг нималигини биласизми Бу мулойим жонзотнинг номи илмфанда .Demodex folliculorum, деб аталиб, бизнинг киприкларимиз орасида ҳаёт кечиради. Бу миттигина жонзот давоми...

5943 14:00 / 24.06.2022
Олимларни ҳайрон қолдирган бир тадқиқотда чумоли ўзини ва атрофини ажиб тарзда тозалаши маълум бўлди. У ўзини ва атрофини шу даражада тозалар эканки, биз давоми...

3612 09:08 / 18.06.2021
бешинчи мақола Жигаримиз.Жигар инсон организмидаги юракдан кейинги асосий аъзо ҳисобланади. Унинг вазифалари жуда кўп. Аллоҳ таолонинг фазли билан жигар одам давоми...

1847 11:00 / 12.02.2021
Аудиолар

121539 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43023 14:35 / 11.08.2021