1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент ислом институтида тест синовлари бўлиб ўтди

15:09 / 11.08.2021 1310 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 11 август куни Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими учун тест синовлари бўлиб ўтди.

Дастлаб, абитуриентлар карантин чора-тадбирларига мувофиқ, институт ҳовлисидаги очиқ ҳаводаги имтиҳон ўтказиладиган жойдаги парталарга жойлаштирилди. Уни институт ректори У.Ғафуров кириш сўзи билан очиб берди.

Сўнг институт ходими Козимхон қори Асроровнинг Қуръон тиловати ва устозларнинг хайрли дуолар қилишди.

Кириш имтиҳони аввалида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари М.Комилов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов бўлажак толиби илмларга муваффақият тилади.

Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхонов, Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамовлар, қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ва ота-оналар гувоҳлигида имтиҳон билетлари солинган ва муҳрланган махсус қоплар очилди.

Кейин тест саволлар китобидан фойдаланиш ва жавоблар варақасини тўғри бўяш бўйича тушунча берилди. Тест материаллари абитуриентларга тарқатилгач, уларни ечиш учун 2 соат вақт ажратилди.

Эслатиб ўтамиз, Модуль таълимида камида 5 йил мобайнида масжидларда ишлаб келаётган ўрта махсус диний маълумотли имом-хатиблар ўқиши мумкин. “Имом-хатиб” талабалар Модуль тизимида тўлов-контракт асосида масжиддаги иш фаолиятидан бўшамаган ҳолда, 3 йил таҳсил олади.

Маълумот учун, 2021-2022 ўқув йили учун Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига modul.muslim.uz сайти орқали 192 нафар абитуриент ариза топширган эди.

ТИИ матбуот хизмати

Манба
islaminstitut.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий давоми...

1304 22:00 / 19.11.2021
Жорий йилнинг 8 июнь куни .УммулҚуро, универститети ҳайъати аъзоси ва Масжидул Ҳарам имоми шайх Ҳасан Бухорий фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

1123 16:45 / 10.06.2023
Февраль ойининг жума куни Дублин шаҳрининг .Принcес стреет, кўчаси шимолида, ирландиялик мусулмон аёл Лорраине Коннор почта бўлимининг кириш эшиги ташқарисида давоми...

1506 10:37 / 28.03.2021
Кеда минтақасида қурилган .Аҳо, масжиди Грузиянинг жанубиғарбий қисмидаги автоном республикаси Ажара вилоятида қурилган. Ушбу масжид тарихий ёдгорликлардан давоми...

1389 16:00 / 17.01.2021
Аудиолар

121484 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42980 14:35 / 11.08.2021