1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дублиндаги уйсизларга ғамхўрлик қилаётган аёллар

10:37 / 28.03.2021 1491 pdf Ўқиш режими + -

Февраль ойининг жума куни Дублин шаҳрининг «Принcес стреет» кўчаси шимолида, ирландиялик мусулмон аёл Лорраине Коннор почта бўлимининг кириш эшиги ташқарисида столларни ўрнатиб турган бир гуруҳ аёлларга озиқ-овқат маҳсулотларини топширган.

«Эйре мусулмон опа-сингиллар» ошхонасида Лорраине Коннор қарийб етти йилдан бери тинимсиз меҳнат қилиб келмоқда. Ушбу ҳафтада уларда тарқатиш учун 470 та иссиқ овқат, мева, пишлоқ, печенье, нон, газланган ичимликлар ва ширинликлар бор.

ГПО ташқарисида аллақачон 50 га яқин одам тўпланиб, кечки овқат пакетларини олишни сабрсизлик билан кутишмоқда. Муҳтожлардан ташқари улар орасида ёлғиз эркаклар, ёш оилалар, кўп фарзандли оилалар бор.

Кечги соат 18:15 дан столлар ортида саф тортган аёллар навбатма-навбат озиқ-овқат тарқатишни бошлайдилар. Коннор ҳам келган одамларни ҳар бир ҳаракатини диққат билан кузатади: «Мен меҳрибон она товуқга ўхшайман», дейди «Irish Times»газетасига берган интервюсида.

Жон Хенесси кўнгилли ёрдамчи бўлиб ишлайди ва келган одамларга дезинфекция воситаси ҳамда ниқоб тарқатишда ёрдам беради. «Дублиннинг қаерига борманг, кимдир чодирда, кимдир эски сумкага ўралиб ухлаб ётганини топасиз. Aммо уларни қийнайдиган масала- бу очлик» дейди у.

Мусулмон опа-сингиллар биринчи марта тўққиз йил олдин «Merchant’s House Quay» уйсизларга хайрия тарқатиш ташкилотида ишларини бошлашган. Коннор ҳижобли аёллар ошхонадан озиқ-овқатга тўла идишлар билан чиққанида одамларнинг юзидаги ҳайрон қолишларни ҳали ҳамон эслайди. «Улар бизни роҳибалар деб ўйлашди ва биз қандай буйруқ асосида келганимизни сўрашди. Улар ҳайрон бўлишди ва бизнинг ким эканлигимизни билишни исташди. Бизга нисбатан ҳеч қандай таъзиқ бўлмаган», дейди Коннор ўз интервьюсида.

Бир неча йил давомида шаҳар марказида озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишдан сўнг, Коннор 2014 йилда О-Коннелл кўчасида «жума оқшоми» уйсизларга ёрдам хайриясини бошлаган. Биринчи кечада одамлар жуда бегонасирашган эди, деб тан олади Коннор.

«Бошида ҳижобли аёлларга ишончлари комил бўлмаган одамлар кўп эди. Аммо мен уларга асли шимолдан эканлигимни айтганимда ишонч пайдо бўлди. Албатта, бу бир кечада содир бўлмади, аммо энди улар бизга катта ишонч билдиришмоқда» дейди Коннор.

Шунингдек, хайрия гуруҳи Дублининг Гранд Канал бўйидаги чодирларда яшовчиларга одамларга озиқ-овқат ва иссиқ чой тарқатишни давом эттиришмоқда ҳамда пандемия пайтида ёш болали оилаларга тўғридан-тўғри етказиб берилди.

«Эйре мусулмон опа-сингиллар» хайрия фондининг мақсади жамиятнинг энг заиф одамларини қўллаб-қувватлаш, балки мусулмон аёлларга нисбатан олдиндан қабул қилинган тушунчаларни йўқ қилишдир. Хайриянинг асосий мақсади эски тушунчаларни йўқотиш ва одамларга мусулмон аёллари зулм қилмасликларини кўрсатиш, улар ҳам Ирландия жамиятининг бир қисми эканлигини тушунтириш. Сўнгги 15 йил ичида Ирландия жамиятидаги «фарқ»га муносабат кескин ўзгарди. Биз одамлардан кўпроқ ишончни кўрдик. Ирландиядаги мусулмон аёлларнинг ҳолати 15 йил аввалгидан анча яхши. Ҳамма миллатлар билан ҳар доим ирқий муаммолар бўлади, аммо бу масалалар аста-секин ечилмоқда» дейди Коннор.

Хайрия раҳбари ўз интервьюсида: «Барчамиз жуда кўп тўсиқларга дуч келдик. Бу фақат сўнгги уч йил ичида Ирландия жамиятида ҳақиқатан ҳам ўзгаришлар бўлганини кўрсатмоқда. Бизни кўпроқ қабул қилишларини кўрдик. Бу аёлларнинг қатъиятлилиги ва улар қилган ишларига бўлган муҳаббати. Одамларга ўзларини қандай бўлса шундай қабул қилишга мажбур қилиш уларнинг қатъиятидир. Биз нима қилаётган бўлсак — бу нафақат хайрихоҳлик ишораси, балки одамларга бизнинг мусулмон эканлигимизни ва биз ҳам ҳудди бошқалар каби эканлигимизни билдиради».

Таржимон: Мунира Баҳодиржон қизи

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун уламоларимизнинг қалбларга хурсандчилик киритган учрашувларидан бири Олтинсой туманида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг давоми...

1351 21:00 / 31.07.2021
Бугун барча ижтимоий тармоқларда бир хушхабар тарқалди. Қувайт халқаро қорилар мусобақаси ташкилий қўмитаси раиси Фарид Имодининг маълум қилишича, Қувайт X давоми...

1733 08:30 / 10.01.2019
Шу йил 24 июнь куни Макка шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистон уламолари мулоқот қилдилар. Қозоғистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ташкил давоми...

776 19:54 / 25.06.2023
Куни кеча Қуддус шаҳридаги АлАқсоrdquo масжиди имомхатиби Юнус Салоҳ Одил бошчилигидаги делегация Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов давоми...

2250 09:30 / 25.10.2018
Аудиолар

120506 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42121 14:35 / 11.08.2021