1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Американинг мис қироли

13:30 / 29.07.2021 1728 pdf Ўқиш режими + -

Сер Алфред Честер Битти мис савдосидаги улкан бойлиги билан мис қироли сифатида танилган. У Ўрта Шарқда кўп саёҳат қилган ва ислом санъатини йиғишга қизиққан.

Европадаги ислом санъати қитъадаги Ислом тарихи туфайли юқори мавқега эга ва кўплаб Европа музейларида Ислом тарихи ва цивилизацияси билан боғлиқ асарлари билан машҳурдир.

Ғарбий Европадаги энг муҳим музейлардан бири Ирландиянинг пойтахти Дублинда жойлашган. Бу мамлакатдаги энг йирик музейлардан бири Честер Битти кутубхонасидир. Ушбу кутубхона 1950 йилда ташкил этилган. Музей сер Алфред Честер Битти томонидан тўпланган санъат коллекциясини сақлаш учун яратилган.

Сер Алфред Честер Битти (1875-1968) Нью-Йоркда туғилган ва бутун ҳаётини Американинг энг йирик кончиларидан бири сифатида ўтказган. Келиб чиқиши ирландиялик бўлишига қарамай, АҚШ фуқароси ва кейинчалик 1933 йилда Буюк Британия фуқароси бўлган. У Колумбия университетида ўқиган ва мис савдоси орқали катта бойлиги билан мис қироли сифатида танилган. Ҳаёти давомида Ўрта Шарқда кўп саёҳат қилган ва ислом санъатини йиғишга қизиққан.

Битти таваллудининг 125 йиллигига бағишлаб 2000 йил 7 февралда Дублин қалъасида очилган музей 2002 йилда Европанинг энг яхши музейи деб топилди.

Музей коллекциялари иккита галереяда намойиш этилган: «Муқаддас анъаналар» ва «Китоб санъати». Иккала кўргазмада Эрон, Ислом, Шарқий ва Ғарбий Осиёдаги қўлёзмалар, миниатюра ва босма нашрлар, нодир китоблар ва баъзи декоратив-амалий санъатлар тақдим этилган.

Ҳозирда музейда кўплаб кўргазмалар бўлиб ўтмоқда ва уларнинг аксарияти чет эл муассасалари ва коллекцияларидан олинган санъат асарларини намойиш этмоқда. Честер Битти кутубхонасида Эрон ва Ислом давлатларидан 4000 дан ортиқ қўлёзмалар ўрин олган. Уларнинг баъзилари минг ёшдан ошган. Жумладан, Ибн Баваб томонидан хаттотлик билан ёзилган Қуръондир.

Ушбу музейнинг исломий коллекциясида араб, форс, турк асарлари, Қуръон қўлёзмалари ва Ҳиндистонга оид асарлар ҳам бор. Арабча матнларда дин, тарих, ҳуқуқ, тиббиёт, география, математика, астрономия ва тилшуносликка оид рисолалар ҳам мавжуд. Форс тилидаги тўпламда Фирдавсий ва Низомий каби форсийзабон шоирларнинг миниатюралари ва турли қўлёзмалари сақланиб қолган.









Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сўнгги хабарларга қараганда, Дубайдаги .Муҳаммад ибн Обид, Қуръон маркази энг замонавий ва энг илғор технологияларни қўллаган ҳолда масофавий таълимга давоми...

1683 17:44 / 16.01.2019
Islom.uz порталидан Рамазоннинг охирги ўн кунига яна бир янгилик Қуръонга ошиқ қалблар учун фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига давоми...

436 00:44 / 28 март
Толибон Афғонистонда аёллар иштирокидаги теледастурларни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Исломий даъват вазирлиги баёнотида айтилди.Мамлакатда оммавий ахборот давоми...

1446 12:20 / 23.11.2021
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Дарҳақиқат, Биз Одам фарзандларини азиз ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга отулов ва кемаларга миндириб қўйдик давоми...

1728 12:31 / 05.06.2021
Аудиолар

120777 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42342 14:35 / 11.08.2021