1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дубай «Интернет орқали Қуръон таълими» марказига айланади

17:44 / 16.01.2019 1669 pdf Ўқиш режими + -

Сўнгги хабарларга қараганда, Дубайдаги «Муҳаммад ибн Обид» Қуръон маркази энг замонавий ва энг илғор технологияларни қўллаган ҳолда масофавий таълимга йўналтирилган халқаро Қуръон таълими марказини ишга туширмоқчи.

БААда нашр этиладиган “Ал-Баён” газетасининг ёзишича, ташкил этилганига эндигина бир йил бўлган ушбу марказ Қуръони карим таълими борасида катта ишларни бошлаб юборган. Ҳозирда марказ томонидан Қуръони каримни ёд олиш, тиловатини ўрганиш  ва Қуръоний билимлар ўзлаштирилишини янада кенгроқ ҳамда самарали йўлга қўйишга жиддий киришилган. Яқин келажакда ишга туширилиши режалаштирилаётган интернет орқали масофавий “Қуръон таълими халқаро маркази” лойиҳаси шулар жумласидандир.

Марказ раҳбари Надо Муҳаммад ибн Обид ал-Фаласийнинг изоҳ беришича, марказ фаолияти асосан ҳофизи Қуръонларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Унинг айтишича, марказ ўзининг биринчи йилдаги фаолиятида асосан қизлардан иборат бўлган 290 нафар Қуръон ўрганувчиларини таҳсил олишга жалб қилган.  

Islom.uz

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Теҳрон IQNA Исломофобия кузатувчилари йил аввалидан АҚШда мусулмонларга қарши содир этилган ҳодисаларнинг 500дан ортиғини аниқладилар. Натижалар камайтириб давоми...

1333 16:00 / 30.05.2019
Дубайда жойлашган Kebab Shop муассаси ёнида антиқа эълонга кўзингиз тушади ndash унда таомлар рўйхати бўлиб, уларга чегирмалар кўрсатилмаган, лекин вақтинча ишсизлар у давоми...

2132 10:49 / 17.10.2018
Саёҳатлар ландшафти кенгаймоқда. Мусулмонлар учун дўстона туризм МДТ яратиш барча юртлар учун долзарб масалага айланяпти ndash ислом динига эътиқод қилувчилар давоми...

575 13:33 / 25.12.2023
.Тафсири Ҳилол, дастурининг Android қурилмалари учун янги нашрида аудио тинглаш имконияти қўшилди. Янги 2.0 нашр дастурига қуйидаги янгиликлар киритилдиndash Аудио давоми...

1916 14:05 / 26.12.2019
Аудиолар

120384 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42014 14:35 / 11.08.2021