1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Масжид йўқолган нарсаларни топиб берадиган идора эмас

16:30 / 20.06.2021 1785 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ سَمِعَ رَجُلًا يَنْشُدُ ضَالَّةً فِي الْمَسْجِدِ فَلْيَقُلْ لَا رَدَّهَا اللهُ عَلَيْكَ، فَإِنَّ الْمَسَاجِدَ لَمْ تُبْنَ لِهَذَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким масжидда йўқолган нарсасини сўроқлаган одамни эшитса, унга «Аллоҳ уни сенга қайтармасин. Масжид бунинг учун бино қилинмаган», десин», дедилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Шарҳ: Масжидда туриб, йўқолган нарсани эълон қилиш, уни излаш мумкин эмас. Чунки масжид ибодат масканидир. Йўқолган нарсаларни топиб берадиган идора эмас.

Аммо масжид эшигидан ташқарида у ерга келганлардан йўқолган нарса ҳақида маълумот сўраса бўлади. Ушбу нарсага ниҳоятда эътиборли бўлишимиз лозим.

Баъзи жойларда имомлар минбарда туриб, йўқолган нарса ҳақида эълон қиладилар. Бу тўғри иш эмаслиги ҳадисдан кўриниб турибди.

وَلِمُسْلِمٍ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمَّا صَلَّى قَامَ رَجُلٌ فَقَالَ: مَنْ دَعَا إِلَى الْجَمَلِ الْأَحْمَرِ؟ فَقَالَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا وَجَدْتَ، إِنَّمَا بُنِيَتِ الْمَسَاجِدُ لِمَا بُنِيَتْ لَهُ.

Имом Муслим ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб бўлганларида бир одам ўрнидан туриб:

«Ким қизил туяни кўрди?» деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уни тополмагин. Масжидлар ўзлари бино қилинган нарса учун бино қилингандир», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадисда ҳам масжид ичида йўқолган нарсани сўраб бўлмаслиги ҳақида сўз бормоқда.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ичиш учун замзам тутдим. У зот уни тик турган ҳолларида ичдилар,. Осим давоми...

2514 11:05 / 18.07.2022
Вобиса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафнинг орқасида ёлғиз ўзи намоз ўқиётган одамни кўрдилар ва уни намозни қайтадан давоми...

2166 17:00 / 26.12.2021
. . Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кеча уйғонганларида .Субҳаналлоҳ, бу кеча қайси давоми...

1483 11:00 / 13.03.2023
. .Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг давоми...

2227 18:00 / 03.10.2021