1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Бўрилар тўдаси

09:10 / 17.06.2021 5845 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

• Биласизми, бўри ҳеч қачон онаси, синглиси каби маҳрамлари билан қўшилмайди.

• Битта бегона урғочи билан жуфтлашиб, умр бўйи ўша билан яшайди.

• Болаларини яхши танийди.

• Соатига тахминан 65 км атрофида чопади ва 5 метр баландликкача сакрайди.

Тун бўйи бўри 80 км масофани босиб ўтар экан.

Бўрининг ҳид билиш қобилияти жуда кучли. У ўлжани 3 км узоқликдан аниқлай олади. Бўрининг бурни одамникига қараганда 14 марта каттароқ. Бўриларнинг ҳидлаш қобилияти одамларга қараганда 100 баробар кучли. Одам 5 млн турдаги ҳидни ажрата олса, бўри 200 млн турдаги ҳидни ажрата олар экан.

Бўриларнинг энг катта тўдаси 40 та бўридан иборат бўлар экан.

• Бўри циркда томоша кўрсатмайди.

Бўрининг мияси итникига нисбатан 30 фоизга каттароқ бўлиб, бўри яқин қариндошидан кўра кўпроқ керакли маълумотларни эслаб қолиш имкониятига эга.

Бўрининг мўйнаси пўстин ва юқори дағал туклардан иборат икки қатламдан ташкил топган. Пўстин намликнинг ўтишига йўл қўймайди ва жониворнинг танаси совуқда ҳам иссиқ туришига хизмат қилса, юқори қисми ранг билан боғлиқ хизматни ва сувга қарши туриш функциясини бажаради.

Бўрининг ранги кўпинча у яшайдиган жойга мос бўлади. Масалан, чўлдаги бўрилар қизғиш, тундрадагилари оқ, ўрмондаги бўрилар кулранг-жигар рангдан қора ранггача ўзгариб туради.

Қаранг, Роббимиз бўрини ўзи яшайдиган муҳитга мослаб яратган. Рангининг ўзи яшаётган муҳитига мос бўлиши жониворга ов қилиш, душмандан беркиниш пайтида ас қотади.

• Бўриларнинг тўдаси шундай кўринишда бўлар экан.

• Аввалги 3 таси йўл очувчи, ўзини қурбон қилувчи бўрилар экан.

• Кейинги 5 таси тўдани мудофаа қилувчи кучли бўрилар экан.

• Ундан кейингилар эса тўданинг оддий аъзолари экан.

• Охирида бир ўзи кетаётган бўри тўданинг раҳбари бўлиб, тўдани умумий назорат қилиб, орқадан келадиган хавфларга қарши курашар экан.

Роббимиз, Ҳаким, Қодир Зот. У ҳар махлуққа керакли жиҳозларни, имкониятларни ато этган.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

قَالَ فَمَن رَّبُّكُمَا يَا مُوسَىٰ قَالَ رَبُّنَا الَّذِي أَعْطَىٰ كُلَّ شَيْءٍ خَلْقَهُ ثُمَّ هَدَىٰ

 

У (Фиръавн): «Иккингизнинг Роббингиз ким, эй Мусо?» – деди. У: «Роббимиз ҳар нарсага ўз яратилишини берган ҳамда уни ҳидоятга солган Зотдир», – деди (Тоҳо сураси, 49-50-оятлар).

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шифобахш хусусиятларга бой занжабил ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда жаннат эгаларига берилган хушхабарларда .Ва улар уерда аралашмаси занжабийл бўлган давоми...

30118 16:00 / 04.03.2021
Бу мақоламиздаги тавсиялар баъзи ўқувчиларимизга илк ўқишда оддийгина бўлиб кўриниши мумкин. Лекин улар ўтган 1400 йилга ҳаёлий саёҳат қилсалар, ақлларини лол давоми...

4951 18:08 / 08.11.2018
Тери сезги аъзосидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Оятларимизга куфр келтирганларни албатта оловга киритиб, куйдирурмиз. давоми...

3160 17:30 / 21.07.2020
Пашша горизонтал, вертикал бўйлаб ҳар тарафга уча олади. У қайси тарафга учиш ҳақида сониянинг юздан бир улушида қарор қабул қилади.Мева пашшаси сониясига 200 давоми...

2399 11:02 / 23.10.2020