1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Анас ибн Шарийқ исмли бир мунофиқ сабаб нозил бўлган оятлар

09:00 / 10.06.2021 1886 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

– Сиёсатчи бўлгани ҳолда вафодорлик ҳақида гапирмоқда.

– Йўлбошчи бўлгани ҳолда ватанпарварлик ҳақида гапирмоқда.

– Иймоний бўлгани ҳолда инсонпарварлик ҳақида гапирмоқда.

– Матбуот соҳасида бўлгани ҳолда ростгўйлик ҳақида гапирмоқда.

– Тарих соҳасида бўлгани ҳолда нохолислик ҳақида гапирмоқда.

– Шаҳват ва лаззатларга ғарқ бўлгани ҳолда очлик ва зоҳидлик ҳақида гапирмоқда.

– Кескин йўналиш (радикал кайфият)да бўлгани ҳолда васатийлик, мўътадиллик ҳақида гапирмоқда.

– Ўғри ва талончи бўлгани ҳолда омонатдорлик ҳақида гапирмоқда.

– Босқинчиликка қўл ургани ҳолда тинчлик ҳақида бонг урмоқда.

– Ташқи кўриниш, чиройга ружу қўйгани ҳолда муҳаббат ҳақида гапиради.

– Ахлоқан тубан бўлгани ҳолда маданият ҳақида бонг урмоқда.

– Ўзи бузуқ бўлгани ҳолда шарм-ҳаё ва иффат ҳақида гапирмоқда.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), одамлар орасида шундай кимсалар борки, унинг ҳаёти дунё ҳақида гапирган гапи сизга қизиқ туюлади. Ва ўзи (исломга) ашаддий хусуматчи бўлган ҳолида дилидаги «иймонига» Аллоҳни гувоҳ келтиради. (Олдингиздан) кетганида эса ерда бузғунчилик, экин ва наслларни ҳалок қилиш учун югуриб елиб юради. Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди. Қачон унга: «Аллоҳдан қўрққин», дейилса, уни кибру ҳавоси гуноҳга тортади – етаклайди. Унга жаҳаннам бас келар. Нақадар ёмон жой-а!», деб марҳамат қилган. (Бақара сураси, 204-206-оятлар)

Изоҳ: Юқоридаги уч оят Анас ибн Шарийқ исмли бир мунофиқ ҳақида нозил бўлгандир. У пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб, ўзининг ҳақиқий мўмин эканлиги ҳақида ёлғон қасамлар ичиш билан пайғамбар алайҳиссаломнинг кўнгилларини ўзига хайрихоҳ қилишга уринганида, мазкур оятлар билан Аллоҳ таоло ўз пайғамбарини огоҳлантиради ва у мунофиқнинг мўминларга етказаётган зиёнларини элга ошкор қилади.

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади. Эй Муҳаммад, яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр, ғийбатчию, гап ташувчи чақимчи кимсага итоат этманг, Қалам сураси, 10ndash11оятлар.Расулуллоҳ давоми...

3925 16:08 / 12.03.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Юзларига урадиган, ёқаларини йиртадиган ва жоҳилият даъволари билан бақирибчақирадиган кимсалар биздан эмас, давоми...

3649 18:00 / 10.01.2019
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Бу тақсимотлар меросхўрларга зарар етказмайдиган ҳолда қилинаган васият ва қарзлар адо қилинганидан кейин бўлур. Яъни, васият давоми...

2534 15:00 / 05.03.2019
Мўмин киши нафсининг хоҳишларига қарши келишда сабрли бўлмоғи лозимдир. Бир умр шу ҳолда яшаш қийинку, деб ўйламасин. Чунки, бундай ўйлаши унинг қиёмат кунига, давоми...

1661 18:00 / 20.12.2022
Аудиолар

121530 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43016 14:35 / 11.08.2021