1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Мусибат чоғида ҳаддидан ошиш

18:00 / 10.01.2019 3626 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Юзларига урадиган, ёқаларини йиртадиган ва жоҳилият даъволари билан бақириб-чақирадиган кимсалар биздан эмас» (Бухорий ривояти).

Абу Бурда розияллоҳу анҳу айтадилар: «Абу Мусо Ашъарий дардга чалиндилар. Бошларини аёлининг тиззасига қўйган ҳолда ҳушларидан кетдилар. Аёли зорланиб дод-вой қила кетди. Уни бирон йўсин билан қайтаришга қурблари етмади. Ўзларига келгач: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пок-бегона бўлган кимсалардан покман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, мусибат чоғида дод-вой солиб бақирадиган, сочларини юладиган ва кийимларини йиртадиган аёллардан покдирлар», дедилар» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Мазкур ҳадисда баён қилинган ноўрин хатти-ҳаракатлар ҳаром эканлигига уламолар иттифоқ қилишган. Худди шунингдек, сочини ёйиб олиш, яноқларига шапатилаш, юзини юмдалаш ва ўзига ўлим – ҳалокат тилаш ҳам ҳаромдир.

Умму Атийя (розияллоҳу анҳо) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биздан байъат чоғида дод-вой солиб йиғламасликка аҳд олганлар» (Бухорий ривояти).

Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Инсонлар ўзларидаги нарса сабабли кофир бўладилар, насабга таъна қилиш ва маййитга дод-вой солиб йиғлаш» (Муслим ривояти).

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Равоҳа ҳушларидан кетдилар. Синглиси йиғлаб: «Эй тоғим, эй фалоним, эй фистоним», дея санай кетди. У зот ҳушларига келгач: «Сен нима деган бўлсанг, мендан «Сен шунақамисан?» деб сўрашди», дедилар».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Дод-вой солиб йиғлаганликлари сабабли маййит қабрида азобланади» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қайси одам ўлса-ю, унинг йиғловчилари: «Эй суянган тоғим, эй саййидим», деса ёки шу каби сўзларни айтса, маййитга икки фаришта вакил қилинади-да, кўкрагидан итаришиб: «Сен шунақамисан?» деб сўрашади» (Термизий ривояти).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам яна айтганлар: «Дод солиб йиғловчи аёл агар ўлмасидан олдин тавба қилмаса, қиёмат кунида қатрондан (қора елимдан) кўйлак ва қора қўтирдан совут кийган ҳолда турғазилади» (Муслим ва Ибн Можа ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мен икки аҳмоқона, гуноҳкорона овоздан қайтарилдим: хурсандчилик вақтдаги овоз – ўйин-кулги ва шайтон сурнайи (нағмаси) ҳамда мусибат чоғидаги овоз, юзни юмдалаб, ёқани йиртиш ва зорланиш» (Термизий ривояти).

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дод солиб йиғловчи ва унга қулоқ солувчи аёлларни лаънатлаганлар» (Абу Довуд ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Икки овоз дунё ва охиратда лаънатлангандир: неъмат – хурсандчилик вақтидаги нағма ва мусибат чоғидаги зорланиш» (Баззор ривояти).

Ривоят қилинишича, дод солиб йиғловчилар қиёмат куни жаҳаннамда икки қатор қилиб терилади. Бири ўнг тарафда, иккинчиси чап тарафда. Улар дўзах аҳлига қараб худди итлар сингари акиллайдилар.

Авзўий айтадилар: «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир ҳовлида йиғи овозини эшитиб, у ерга кирдилар. Ёнларида шериги ҳам бор эди. У ердаги аёлларни туртиб-суриб ўтиб, дод солиб айтиб йиғловчи аёлнинг олдига бордилар-да, уни урдилар. Аёлнинг устидан ёпинчиғи тушиб кетди. «Ур уни, – дедилар. – У дод солиб йиғловчидир, беҳурматдир. У сизларнинг қайғуларингизга шерик бўлиб йиғлаётгани йўқ, балки пулларингизни олиш учун кўз ёшларини тўкяпти. У қабрлардаги ўликларингизга озор беради. Чунки у сабрдан қайтаради, ҳолбуки, Аллоҳ сабрга буюрган. У бетоқатликка буюради, ҳолбуки Аллоҳ ундан қайтарган».

Дод солиб йиғлаш – овозда маййитнинг яхши хислатларини санаб йиғлашдир.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имоми Раббоний раҳматуллоҳи алайҳ мактубларидан бирида шундай деганларАллоҳу таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Эй иймон келтирганлар Аллоҳга холис давоми...

1445 16:00 / 06.04.2023
Абу Бакр Миский раҳимаҳуллоҳ кўчаларда газлама сотиб кун кечарар эди. Кунлардан бир куни бир аёл у кишини газламани кўришни баҳона қилиб, уйига чақирди. Сотувчи давоми...

1750 17:00 / 25.10.2022
Қуйида эрхотин орасида содир бўлиши мумкин бўлган, аммо Исломда ҳаром қилинган жинсий алоқа кўринишлари ҳақида сўз юритилади.Ҳайз ва нифос кўриш вақтидаги жинсий давоми...

19569 11:30 / 14.09.2020
Афсусда қолган ота Мен фарзандлари катта бўлиб қолган инсонман. Ижтимоий тармоқларда турли ҳил инсонлар билан гаплашиб турар эдим. Кўпгина .дўстлар, ҳам орттирган давоми...

3525 11:00 / 21.12.2020
Аудиолар

120096 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41765 14:35 / 11.08.2021