1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

ДНК ва бармоқ изларининг бетакрор мўъжизалари

18:00 / 08.06.2021 2031 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон танасидаги энг улкан илоҳий мўъжизалардан бири, бу ДНК (дезоксирибонуклеин кислота) ҳамда бетакрор бармоқ изларидир. Ер юзида яшайдиган жамики инсонларда бирининг бармоқ изи бошқасиникида топилмайди, ҳатто ўхшаши учрамайди ҳам.

Агар бир рассомни фараз қилиб кўрсак, у йигирмата кишининг бармоқ изини чизишга киришса, у ўта жумбоқ бўлгани сабаб уни аниқлик билан чизишга қурби етмайди.

Эй инсон! Сен (бошқа ҳар бир инсон каби ўзингга хос бўлиб) ажралиб турасан. Роббимиз инсон жисмида шундай содда нарсани яратиб, мўъжиза бўлишини ирода қилди. Лекин бу яшириб, шифрлаб қўйилган мўъжиза сен ўйлаганингданда мураккаброқдир.

Аллоҳ таоло Зарият сурасининг 21-оятида:

«(Эй инсонлар) ўзларингизда (ушбу ҳаётга келиб-кетишингиздан тортиб, вужудларингиздаги ҳар бир аъзойингизда, балки ҳар бир ҳужайрангизнинг нақадар нозик тартиб-интизом билан яратилиб, ўз ўрнига жойлаштирилганида ва ўз зиммасидаги Яратган буюрган вазифани қулоқ қоқмасдан адо этиб боришида) ишонгувчи зотлар учун (Аллоҳнинг кудратига далолат қиладиган) оят-аломатлар бордир. Ахир кўрмайсизларми?!» деб айтган.

Қиёмат сурасининг 4-оятида: «Йўқ, Биз унинг бармоқларини (ҳам) тиклаб-жойига келтиришга Қодир бўлган Зотдирмиз!» деб айтган.

Изоҳ: Аллоҳ таоло Қиёмат Кунида ҳар бир инсоннинг бармоқларигача тиклаб, асл ҳолига келтириши ҳақида хабар берилмоқда. Шундай кичик нозик бармоқларни тиклашга Қодир бўлган Зот бошқа суяк-сўнгакларни ҳам тиклай олиши шубҳасиздир. Чунки дунёдаги ҳеч бир кишининг бармоқ изи иккинчи кишининг бармоқ изига ўхшамайди. (Бу ҳақиқатни илм-фан ўрганиб, исботлашидан неча аср илгари Қуръони Карим бир оғиз сўз билан айтиб қўйганининг ўзи барча инсонни ҳар бир бармоғигача яратган ҳам, ушбу азиз Китобни юборган ҳам Ёлғиз Аллоҳ эканига очиқ далолатдир)!

Холиқ (мутлақ вужудга келтирувчи) ва Мубдиъ (асос солувчи) Зот покдир!

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Урғочи чивин фақат инсон қони билан озиқланса, эркак чивин эса дарахт барглари била озиқланади. Шунингдек, денгиз сувининг кимёвий таркиби инсон қонининг кимёвий давоми...

1572 19:15 / 19 март
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар бирингиз ўз аҳлига яқинлик қилишни ирода қилган пайтида, .Бисмиллаҳи. Эй давоми...

6747 16:05 / 10.10.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Даволанадиган нарсаларингизнинг энг афзали қон олдириш билан денгиз қустидир. Ютқинчоқ яллиғланганда болаларингизни давоми...

2453 16:00 / 19.11.2021
Қуръони Каримнинг Ҳижр сурасида шундай марҳамат қилинади .Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари ҳузуримизда бўлмаса. Уни фақат маълум ўлчовла туширурмиз, давоми...

3042 13:03 / 07.08.2019