1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Даво: Набий алайҳиссаломдан тавсия

16:00 / 19.11.2021 2462 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Даволанадиган нарсаларингизнинг энг афзали қон олдириш билан денгиз қустидир. (Ютқинчоқ яллиғланганда) болаларингизни томоғини эзиб азобламанглар», дейилган.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти. Лафз Муслимники.

Изоҳ: Қуст – Ҳинд, Хитой юртларида ўсадиган ўсимликнинг илдизи. У Араб жазирасига одатда денгиз орқали келтирилгани учун «денгиз қусти» ҳам деб аталган. Унинг оқ ва қора тури бўлиб, оқини «денгиз қусти», қорасини «Ҳинд қусти» дейишади. Ибн Сино унинг яна бир турини ҳам айтган.

Ушбу илдизнинг пўстлоғи жуда ҳам фойдали бўлиб, кўпгина касалликларни даволашда ишлатилган. Уни бурунга қабул қилиш уч хил усулда бўлган:

1. Пўстлоқнинг толқонини бурунга тортиш;

2. Илдизни ёққа ивитиб, ўша ёғни бурунга томизиш;

3. Толқонини сувга аралаштириб, бурунни чайиш.

Ютқинчоқ яллиғланиши ютқинчоқнинг мижози бузилиши натижасида юзага келадиган томоқ касаллигидир. У даврларда ушбу касалликка чалинган болаларнинг ютқинчоғини пилик ёки бармоқ ёрдамида эзиб, йирингини сиқиб чиқариб даволашар ва бундан болалар қаттиқ азоб чекар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай номақбул даволаш усулидан қайтариб, осон йўл билан даволашни ўргатмоқдалар. Қустнинг сувини бурундан томизишни тавсия этмоқдалар.

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нима қилишимиздан қатъий назар орзу қиламизми, ўйлаймизми, қўрқамизми ёки вафот этамизми фарқи йўқ, вақт доимо давом этади. Нима бўлишидан қатъий назар биз давоми...

2402 15:00 / 30.09.2021
Ўтган аср бошларида Эйнштейн умумий нисбийлик назариясини эълон қилди. Унда тортишиш, тезлик ҳамда вақтнинг буларга алоқаси ҳақида сўз юритилган. Соҳа давоми...

3469 09:00 / 29.08.2021
Шайх Абдулмажид Зиндоний ўзининг .Илм иймон йўлидир, номли китобида қуйидагиларни ёзади.Машҳур олим, профессор Альфред Кронер Alfred Kroumlner дунёнинг энг машҳур давоми...

4280 18:15 / 16.02.2019
Кофирларга ўзининг ҳақ пайғамбар эканлигини исботлаш учун Набий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таоло томонидан кўплаб мўъжизалар берилган. давоми...

2137 11:15 / 01.06.2022