1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Кесилган шох

18:30 / 21.05.2021 2437 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу шунчаки дарахт эмас, бу одамлар учун сабоқ.

Ушбу дарахт Венгриядаги Бюкк тоғ тизмасида йўл бўйлаб ўсади. Кўп йиллар олдин кимдир ингичка шохнинг пастки қисмини кесиб ташлаган эди. Лекин ўша шох ўлмади. Чунки уни қўшни дарахтнинг "қўллари" ушлаб туради ва боқади.

Ҳар баҳорда улар биргаликда гуллаб-яшнайдилар, қуёшнинг ёзги илиқлигидан баҳраманд бўлишади ва кузда бирга уйқуга ётишади. Кўп йиллардан бери шундай.

Биз мўмин-мусулмонлар ён атрофимиздаги қариндошлар, қўшнилар, дўстлар орасидаги қийналган диндошларимизга ёрдамимизни аямасак, дуо, пул, хизмат кабилар билан уларни йўқласак, иншаа Аллоҳ, Роббимиз бизга ёрдам беради. Бу ҳақида ҳадиси шарифларда маълумотлар келган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишини аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишаган.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уламоларнинг бирларидан эшитган эдим. У киши солиҳлардан бирининг ҳикоясини шундай келтириб берадилар. Ўша солиҳ зот мана бундай дуо қилган эдилар .Аллоҳим, Сен давоми...

1379 11:00 / 26.06.2022
Подшоҳлардан бири иккита ажойиб бургутни ҳадя сифатида қабул қилиб олди. У бургутлар подшоҳнинг ҳаёти давомида кўрган энг чиройли қушлар эди. Подшоҳ ушбу давоми...

2495 17:00 / 28.07.2022
Ажал тўғрисида Қуръони каримда шундай дейилган .Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Ёзилган ажал ўлароқ, Оли Имрон сураси, 145оят. давоми...

4096 14:00 / 06.09.2021
Титаник кемасини юзлаб шахслар ишлаб чиқардилар, кема тайёр бўлгач унинг раҳбарларидан бири .Бу кемани Худо ҳам чўктира олмайди, деб мутакаббирлик ва беодоблик давоми...

5537 11:00 / 13.09.2022