1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (136-дарс) Янги тафсирлар

17:30 / 11.05.2021 2615 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Замон ўзгариб, одамлар қадимги китобларнинг услуби ва тилидан узоқлашиб қолдилар. Ушбу сабаб туфайли катта уламолардан бошқалар эски тафсирлардан фойдаланишни ўйламай ҳам қўйдилар. Шунда баъзи тушунган уламолар тафсир илмида ҳам янгиланиш бўлиши лозимлигини ўйлай бошладилар. Ўй-фикрлар ва маслаҳатлар тафсир бўйича янги, замона руҳини акс эттирадиган, мусулмонларнинг эҳтиёжларини қондирадиган тафсир ёзилиши замоннинг талаби эканига ишонч ҳосил қилиш билан якунланди.

Янги тафсир қилиш ва ёзиш Мисрдан бошланди. Бизга етиб келган маълумотларга қараганда, биринчи бўлиб Мисрнинг ислоҳотчи олимларидан шайх Муҳаммад Абдуҳ «Амма» порасига тафсир ёзди. Шунингдек, Ал-Азҳардаги дарсларида Қуръони Каримнинг биринчи беш порасини тафсир қилди.

– Кейин у кишининг шогирди шайх Муҳаммад Рашид Ризо «Ал‑Манар» деб номланган тафсирини ёзди. У киши Қуръони Каримнинг ўн икки порасини тафсир қилди.

– Шайх Абдулқодир Мағрибий 1920 йилда «Таборак» порасини тафсир қилди.

– Ал-Азҳарнинг шайхи Маҳмуд Шалтут биринчи ўн порага тафсир ёзди.

– Шайх Абдулжалил Ийсо «Айсарут-тафасир» деб номланган тафсирини ёзди.

– Шайх Муҳаммад Абу Заҳра Намл сурасигача тафсир ёзди ва у ўн жузда нашр этилди.

– Шайх Тантовий Жавҳарий «Ал‑Жаваҳир» тафсирини ёзди. Бу тафсир жуда катта бўлиб, унда турли маълумотлар бор. Муаллиф мусулмонларни ҳаётнинг барча соҳаларида тараққиётга интилишга чорлаган. Шу мақсадда Қуръони Каримда зикри келган ҳар бир нарса ҳақида илмий маълумотлар беришга катта эътибор қаратган. Оқибатда гап чўзилиб кетган. Ҳаттоки шайх Тантовий Жавҳарийнинг танқидчилари «Ал‑Жаваҳир» тафсирида тафсирдан бошқа ҳамма нарса бор, дейишган.

– Жазоирнинг кўзга кўринган олимларидан бири бўлган шайх Абдулҳамид ибн Бадис Қуръони Каримнинг баъзи сура ва оятларини тафсир қилган ва у бир жилдда нашр этилган. 

«Қуръон илмлари» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маккада нозил бўлган. 59 оятдан иборат..Духон, сўзи бизнинг тилимизда тутун маъносини англатади. Сура тутун бўладиган кун ҳақида ҳам сўзлагани учун .Духон, номини давоми...

13094 05:00 / 23.01.2017
25. Биз уларга .дўстлар, тайёрладик. Бас, ўшалар уларга олдиларидаги ва ортларидаги нарсаларни зийнатлаб кўрсатдилар ва уларга ҳам ўзларидан олдин ўтган жин ва давоми...

3852 05:00 / 23.01.2017
Айтгин .Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир.Унинг шериги йўқ. Мана шунга буюрилганман. Ва мен мусулмонларнинг давоми...

3877 22:51 / 01.05.2018
ВАҲИЙ.Ваҳий, сўзининг луғавий маъноси .Ваҳий, сўзи асл луғатда тезкор ва махфий хабар йўллаш маъносини билдиради. Араб тилида бу сўз яна бир неча маъноларда ҳам давоми...

11427 10:40 / 08.10.2018