1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Буюк қалб

17:00 / 25.02.2022 2080 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдилар. Тасаввур қилинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафар қилишдан ҳам ажиб иш борми?!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдингизда юрсалар, сиз эса у зотга қалбингизни қип-қизил гилам сингари тўшасангиз. У зот муборак оёқларини қалбингиз гиламига қўйсалар. У зотнинг юзларига яқиндан боқсангиз, бир сония ҳам кўзларингиздан ғоиб бўлмасликлари учун киприк қоқишни истамасангиз. У зотнинг сўзларини эшитсангиз, у зотнинг сўзларини лойқалатмаслиги учун бошқа сўзларни эшитишни истамасангиз. Сўнгра намоз ўқиш учун у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида саф тортсангиз!

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:

«Ўша куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ташлаб бир иш билан кетдилар. Биз сўфитўрғайни кўриб қолдик. Унинг иккита жўжаси бор эди. Бизлардан биров унинг жўжаларини олди. Сўфитўрғай бизнинг атрофимиздан айланиб учиб безовта бўлди. Болаларидан ташвишда эди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб қолдилар. Қушнинг безовта бўлганини кўриб дедилар:

-Ким буни боласи туфайли безовта қилди? Унга боласини қайтариб беринглар!

Қандай ажойиб дин!

Қандай ажойиб шариат!

Қандай ажойиб пайғамбар! Кичкина бир қушнинг кўнглини синдирмайди.

Муҳаббат дегани эргашмоқдир. Эргашиш эса амалдир. Кимда эргашиш ва амал бўлмаса муҳаббатни қанчалар даъво қилмасин, унинг муҳаббати нуқсонли муҳаббатдир.

Шоир айтади (насрий баёни):

«Агар муҳаббатинг рост бўлганида унга эргашар эдинг. Чунки ошиқ маъшуқасига эргашади!».

Талоқ туфайли хотинини фарзандларидан ажратадиганлар билсинки, бир қушчанинг фарзанди туфайли безовта бўлишига рози бўлмаган пайғамбар алайҳиссалом инсоннинг фарзандларидан жудо бўлиб безовта бўлишига рози бўладиларми?!

Қалбнинг сингани суякнинг синганидан ёмонроқ бўлади. Чунки қалбнинг оғриғи қаттиқроқ бўлади. Синган суяк тезда битиб кетиши мумкин. Аммо синган қалб умуман битмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бировни бошқа биров ранжитишига рози бўлмадилар!

Бошқаларни кулдириш учун мажлисда бир кишининг зиддига гапиришинг унинг қалбини чуқур яралайди. Мажлис тугайди. Кулгулар поёнига етади. Сен устидан кулган киши ёстиққа маҳзун бўлиб бошини қўяди. Эҳтимол сен мазза қилиб кулган ўша кечада у ухлай олмас!

Кўнгил олиш ҳам рўза ва намоз сингари ибодатдир. Бир мискиннинг юзига табассум қилишингиз эҳтимол сиз учун ҳеч нарса эмасдир. Аммо ўша мискинга нисбатан буюк бир ишдир. Сиз табассумингиз билан унинг ўша кунини обод қиласиз, нурга тўлдирасиз, унга инсон эканлигини эслатасиз, унга ҳаётнинг аччиқликлари ундан тортиб олган қадрини англатасиз.

Корхонангизда ишлайдиган бир бечора ишчини бемор бўлганида кўргани боришингиз эҳтимол сиз учун бир неча дақиқадан бошқа нарса эмасдир. Аммо у учун буюк бир совға, бениҳоя катта бойликдир.

Оддий ишчингиздан кеча нега ишга келмаганини сўранг. Сўнгра унинг кўзидаги саодатга боқинг. Ундан ҳол сўраганингиз учун унинг кўзлари бахтга тўлганини кўрасиз. Шундай нарсалар борки, улар сиздан машаққат талаб қилмайди, аммо кўп маънога эга бўлади!

Бошқаларни саодатли қилиш унчалик катта бойлик талаб қилмайди. Буюк қалб бўлса бўлди.

Бошқаларни қайғуга солиш учун яланғоч қиличингиз, кучли муштингиз, ёки шапалоғингиз бўлиши шарт эмас. Биргина аччиқ сўзингиз уларнинг қалбини қиличдан ҳам ёмон яралаши мумкин.

Ҳеч кимни безовта қилманг!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳафс ибн Умар Жаъфарий айтади .Довуд Тоий бетоб бўлиб қолди. У жаҳаннам зикр қилинган бир ояти каримани кечаси билан такрортакрор ўқиб, эрталаб бетоб бўлиб давоми...

2895 07:30 / 21.02.2019
.Муҳаббат, сўзи аслида мойиллик, севиш, суйиш, яхши кўриш, кўнгил қўйиш, ишқ, хоҳлаш, талпиниш, интилиш маъноларини англатади. Муҳаббат қалбдаги туйғу бўлиб, инсон давоми...

1317 11:00 / 24.10.2020
Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам истисқо серобчилик сўраш учун ушбу намозгоҳга чиқдилар. Бас, дуо қилиб, давоми...

2617 19:30 / 31.03.2019
Бир жамоа аъробийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришди. У кишининг олдиларида набиралари Ҳасан ибн Алий ўйнаб юрган эди. Расулуллоҳ давоми...

2309 16:00 / 12.01.2022
Аудиолар

121480 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42977 14:35 / 11.08.2021