1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўзадор қучоқлашиши ёки ўпиши мумкинми?

19:30 / 25.04.2021 3696 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْمُبَاشَرَةِ لِلصَّائِمِ فَرَخَّصَ لَهُ، وَأَتَاهُ آخَرُ فَسَأَلَهُ فَنَهَاهُ، فَإِذَا الَّذِي رَخَّصَ لَهُ شَيْخٌ، وَالَّذِي نَهَاهُ شَابٌّ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالبَيْهَقِيُّ وَصَحَّحَهُ.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади: 

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзадорнинг қучоқлаши ҳақида сўради. Унга рухсат бердилар. Бошқа биров у зотнинг ҳузурларига келиб, сўраган эди, уни қайтардилар.

Қаралса, у зот рухсат берган киши чол экан, қайтарган шахс эса йигит экан».

Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилганлар. Байҳақий саҳиҳ, деган. 

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи шаръий ҳукмларни баён қилишда кишиларнинг шахсини ҳам эътиборга олганликлари кўриниб турибди. 

Қари чол ўз кампирини қучоқлагани билан рўзасига путур етадиган даражада шаҳвати қўзғалмаслиги аниқ. 

Ёш йигитнинг эса бу иш билан рўзаси очиладиган даражага етиши ва каффорот беришга мажбур бўлиб қолиши турган гап. Демак, рўзадорнинг бу борадаги ҳукми унинг ҳолига қараб белгиланади.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي الله عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُقَبِّلُ وَيُبَاشِرُ وَهُوَ صَائِمٌ، وَكَانَ أَمْلَكَكُمْ لِإِرْبِهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида ўпар ва қучоқлар эдилар. У зот ичингизда шаҳватига энг молики (жиловловчиси) эдилар».

Шарҳ: Демак, бу масалада шаҳватни жиловлай олиш асосий меъёр ҳисобланади. 

Уламоларимиз ушбу ва бошқа ҳадисларни далил қилган ҳолда «Рўзадор одам иложи борича бу ишлардан узоқ бўлгани маъқул», дейишади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўза, араб тилида .сиём, деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради. Шарият истилоҳида эса .Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани давоми...

18652 05:00 / 11.01.2017
Ушбу буюк мавсум ва муборак ой оламларнинг Роббиси томонидан хато ва янглишишларни кечириб, мағфират қилиш, ҳамда гуноҳ ва маъсиятлардан тавба қилиш учун давоми...

4640 17:00 / 01.04.2023
Рўзанинг фойдалариРўзанинг жуда кўп ва турлитуман фойдалари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ана шу фойдаларга тарғиб қилганлар. Биз бу ерда давоми...

5811 14:50 / 28.05.2017
Қуръони каримда рўзанинг ҳукми баён қилинган оятларнинг орасига рўзага алоқаси бўлмаган, балки дуога алоқадор, дуога тарғиб қилган бир оят кириб қолган. Яъни, давоми...

4037 05:00 / 14.01.2017