1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қадимги араб аёллари ҳақида қисқа ҳикоя

09:00 / 29.03.2021 2980 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Зайнаб у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳижрат қила олмай, Маккада қолиб кетганди. Бадр жангида асир тушган эри Зайнабни Мадинага жўнатиш шарти билан озод этилди. Маккага қайтгач, ваъдасида туриб, Зайнабга ҳижрат учун изн берди.

Бадр жангида Қурайшнинг буюкларидан кўплари мусулмонлар томонидан ўлдирилган, шу сабабдан Макка мушриклари ғазаб ва интиқом илинжида ёнарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар қандай йўл билан озор бериш кўпларининг орзуси эди.

Қурайш орасида Бадр жангида энг кўп йўқотишга учраган Ҳинд бинти Утба эди. Жангда унинг отаси, акаси ва амакиси ўлдирилганди. Яна учаласи ҳам Зайнабнинг яқинлари қўлларида ҳалок бўлганди.

Шунга қарамай, Бадрдан сўнг Мадинага, оталари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига ҳижрат қилмоқчи бўлган Зайнабни мана шу Ҳинд ғазабга минган маккаликлардан ҳимоя қилди.

- Эркаклар билан жанг қилолмай, аёллар билан урушяпсанларми?! – дея улар билан Зайнабнинг ўртасида туриб берди.

Зайнаб кейинчалик эслаб айтадики, Ҳинд унга деди:

«Эй Муҳаммаднинг қизи! Эшитдимки, отангнинг олдига ҳижрат қилмоқчи экансан. Агар сенга сафаринг учун бирор нарса ёки пул керак бўлса, асло уялмай менга айт. Билгинки, эркаклар ораларида бўлган ишлар биз аёлларнинг орамизга кирмайди!»

Қурайшнинг киборларидан бўлган отаси, амакиси ва акасини мусулмонлар билан жангда йўқотган, то қасос олмагунича ўзига ҳар қандай хурсандчиликни, балки ҳатто ювинишни ҳаром қилган, Ҳамза розияллоҳу анҳудан қасос олиш учун Ваҳшийни ёллаган, қалби интиқом аламида ёнган Ҳинднинг Зайнабга шундай олийжаноблик кўрсата олганига боқинг!

Арабларнинг мана шундай мард аёллари бор эди!

Балки шунинг учун Аллоҳ унга Ислом ва иймонни ҳамда саҳобийялик неъматини ато этгандир. Балки шунинг учун Аллоҳ таоло унинг ўғлини умматга халифа қилгандир.

- Эркаклар орасидаги ишлар биз аёлларнинг орамизга кирмайди!

Қандай ажойиб гап! Бу мардлик қаердаю, бизнинг кунимизда аёллар орасидаги гаплар учун аразлашиб, жанжаллашиб юрадиган эркаклар қаерда!

Манба: аzon.uz

Маҳмуд Усмон

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом динида мазҳаб масаласи бундан ўн уч аср аввал қандай муҳим деб топилган бўлса, бугун ҳам, кейинчалик ҳам худди шундай долзарб ва зарурлигича қолаверади. Аҳли давоми...

13477 12:00 / 28.12.2018
Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳдан ҳикоя қилинади .Аллоҳнинг Байтини ҳаж қилиш мақсадида йўлга чиқдим. Сафар асносида йўлдан адашдим. Бир пайт йўл устига ташлаб давоми...

3953 15:10 / 09.06.2019
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади .Бир олим ўзидан илмлироқ кишидан сўрадиndash Қандай иморат қурайndash Қуёшдан ва ёмғирдан сақлашга кифоя қиладиганини.ndash Қанча таом ейинndash давоми...

1424 08:10 / 19.05.2019
Абу Арокадан ривоят қилинади .Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан бомдод намозини ўқидим. Салом бергач, ўнг томонга ўгирилдилар, кейин қуёш масжид деворига давоми...

943 08:00 / 14.09.2020