1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Номаҳрамлар билан смс орқали гаплашиш

20:26 / 26.03.2021 8678 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ҳозирда кенг кўламда  оммалашган  интернет орқали смс тарзда номаҳрамлар билан гаплашиш ҳукми қандай? Мен биродаримга «гаплашиш маъқул иш эмас» десам: «Ахир мен овозини эшитмаяманку, ёки овоз орқали гаплашмаяпманку, ҳамда дўст бўлсам. Мумкин эмас деган жойи борми», деб мени саволга тутиб қолди. Бу борада аниқ илмга эга эмаслигим сабабли сиз илм аҳлидан сўрадим. Берадиган жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Иш юзасидан мажбур бўлса, аёл кишидан нарса сотиб олиш ёки уларга бирор нарса сотиш каби ишларда мурожаат қилишнинг зарари йўқ. Лекин гап сотишга рухсат йўқ. «Ижтимоий одоблар» китобини олиб ўқинг ва ўша одамга ҳам ўқиб беринг. Унда умумий интернетдан фойдаланиш одоблари батафсил келтирилган. Валлоҳу аълам!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Никоҳ қуришда суриштирмай, ман аёлимни ўз фамилиямга ўтказган эдим. Кейин танишлардан бу яхши эмас, саволжавоб у дунёда насаб бўйича бўлади давоми...

2349 08:40 / 22.12.2018
Савол Ассалому алайкум Ишхонамизда баъзилар 16 кун баъзилар эса 14 кун қолиб ишлайди. Мен 16кунлик ишдаман. Намозни жамоа билан ўқиганда қаср қилиб ўқувчи 14кун давоми...

1070 19:00 / 10.11.2022
Савол Хурматли Шайх хазратлари мен асаб касалликлари буйича шифокорман, хусусий шифохонада ишлайман. Бизда бош мия фаолиятини, асаб тизимини текширадиган давоми...

3279 21:05 / 25.04.2016
Корхоналардан сотиб олинган акция эвазига девидент, яъни маълум фоиз пул олиш жоизмиАгар ўша пулни олмасангиз нима учун акция сотиб олдингиз. Демак бир корхона давоми...

6559 20:49 / 27.04.2016