1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Осиё бинти Мазоҳим (Мўмина малика)

19:30 / 10.02.2021 2600 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчи мақола)

Саййидаи Осиё розияллоҳу анҳо Фиръавннинг аёли бўлиб, Аллоҳга, Мусонинг расуллигига иймон келтирганлар. Фиръавннинг динидан қайтганлар, унинг зулм ва аламларига чидаганлар. Сабр ва матонат билан Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган аёлдирлар.

Таҳрим сурасининг 11-оятида: «Аллоҳ иймон келтирган зотлар (ва улар ўзлари ҳақиқий мўмин бўлсалар, яқин одамларининг кофир ҳолда бўлиши уларга зиён қилмаслиги) ҳақида Фиръавннинг аёлини мисол келтирди. Ўшанда (яъни, Фиръавн у аёлнинг Мусо пайғамбарга иймон келтирганини билиб қолгач, азоблаган чоғида) у: «Парвардигорим, Ўзинг мен учун ҳузурингда - жаннатда бир уй бино қилгин, менга Фиръавн ва унинг қилмишидан нажот бергин ва менга бу золим қавмдан нажот бергин», деди».

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уни мақтайдилар, Осиёни аҳли жаннатдан эканликларини айтадилар: «Аёлларнинг яхшилари - Марям, Осиё, Хадича, Фотима», деганлар.

«Эркакларнинг комил имонлилари кўп, лекин аёлларнинг ичида имони комилроқлари Осиё ва Марямдир», «Аёллар ичида аҳли жаннатнинг афзаллари Хадича, Фотима, Марям ва Осиёдир», деганлар.

Қаср маликаси 

Қадим замонда Миср ерида Мусо алайҳиссалом туғилмасларидан аввал Бани Исроил халқи хорликда яшарди. Улар ниҳоятда хақир, энг оғир ишларни қилишар, ҳақларини олиша олмасди. Ҳукмдорлари Фиръавн ўта золим одам эди.

Амакисининг қизи Осиёга уйлангач Фиръавннинг, отаси вафот этди. Осиё қасрда эри билан тинч-осуда яшарди. Вақтлар ўтиб, Фиръавн ҳаддидан ошди. Шайтон қалбига васваса солиб: «Сен ягона ҳоким, илоҳсан!» деди. У вазири Ҳомон билан биргаликда инсонларни Фиръавнга сажда қилишга, унга итоат этишга, уни буюк илоҳ деб тан олишга мажбур қила бошлади. Мисрликлар унга итоат этиб, сажда қила бошлашди. Осиё эрининг золимлигини, ўз халқини қийнаётганини кўриб, юраги сиқиларди, чунки унинг фитрати соғ, ақли етук, қалби раҳмга тўла аёл эди. Одамлар қўрққанидан Фиръавнга сажда қилаётганини, у илоҳ эмаслигини, бу зўрлик эканлигини у яхши биларди.

(Давоми бор)

«Мўминалар силсиласи» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Буюк фидокорликҲожар интизорлик билан уйда турмуш ўртоқлари ва ўғилларини кутардилар. Тинимсиз дуо қилиб, йиғлаб, бу имтиҳонни енгил қилишини, отаболанинг давоми...

1958 17:30 / 17.12.2020
Оиланинг бахту саодатида, оила аъзоларининг тотув ва ахил яшашида келинларимиз ҳам алоҳида ўрин тутишади. Қуйида ўтмишда турмушга чиқаётган қизига оналарнинг давоми...

2111 16:00 / 10.05.2023
Ҳамма тарафда жаҳолат ҳукм сурган бир пайт. Ҳали Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга оламни жоҳилият зулматидан Ислом нурига ҳидоят қилиш учун давоми...

2044 19:05 / 11.12.2019
Хайбар урушида София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳонинг отаси ва бошқа қариндошлари жангда ҳалок бўлган эди. Эри Кинона ибн Робийъ хиёнати учун қатл қилинган эди. Ўзи давоми...

2137 19:05 / 30.10.2019