1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Умму Исмоил - Ҳожар онамиз (учинчи мақола)

17:30 / 17.12.2020 1964 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Буюк фидокорлик

Ҳожар интизорлик билан уйда турмуш ўртоқлари ва ўғилларини кутардилар. Тинимсиз дуо қилиб, йиғлаб, бу имтиҳонни енгил қилишини, ота-боланинг соғ-саломат қайтиб келишини Аллоҳдан сўрардилар. Уларнинг саломат қайтганларини кўриб нима ҳодиса бўлганига қизиқдилар. Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари бадалига Аллоҳ таоло жаннатдан бир қўчқорни чиқарганлигини, бу Унинг имтиҳони эканлигини, бу балодан озод қилганлигини айтиб аёлларини хурсанд қилдилар. Жаброил алайҳиссалом жаннатдан бир қўй олиб чиқиб, бола бадалига сўйишларини билдирганини айтдилар: 

«Бас, қачонки, иккиси ҳам (Аллоҳнинг ваҳийсига) бўйинсуниб, (энди Иброҳим ўз ўғли Исмоилни қурбон қилиш учун) пешонаси билан (ерга) ётқизган эдики, Биз унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим, дарҳақиқат сен (кўрган) тушингни рост-бажо қилдинг». Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз. Албатта бу (яъни, Иброҳимнинг ўз ўғлини қурбон қилишга буюрилиши) очиқ-равшан имтиҳондир, холос. Биз (Исмоилнинг) ўрнига (Иброҳимга) катта бир (қўчқор) сўйишни - қурбонлиқни эваз қилиб бердик (яъни, катта бир қўчқорни жаннатдан туширдик)». (Вас-соффот сураси, 103-107-оятлар). 

Ҳожар хурсанд бўлиб Аллоҳга шукр қилдилар. Қўчқорнинг гўштидан ўзлари ҳам едилар, фақирларга ҳам тақсим қилдилар. 

Ҳожарнинг вафотлари 

Ҳожар ўғиллари Исмоил билан узоқ яшадилар. Исмоил катта йигит бўлиб, араб қизларидан бирига уйландилар. У киши оталари Иброҳим алайҳиссалом билан Каъбатуллоҳни қурдилар. Ҳожар эрлари ва ўғиллари билан ҳаж маносикларини бажардилар, Каъбани тавоф этдилар, ҳаж қилдилар. То умрлари тугагунча Каъбани кеча ва кундуз тавоф қилдилар. Эрларига итоатли, мўмина, кучли иймон соҳибаси 90 ёшларида шу ерда вафот этдилар ва Каъбатуллоҳ атрофига дафн қилиндилар.

(Тамом)

«Мўминалар силсиласи» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ниҳоятда тақволи, обида, ўта ҳаёли, покиза нафс, олиймақом аёл эдилар. У зотнинг ҳужраларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу давоми...

1966 11:06 / 23 январь
Умму Салама розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиқишга рози бўлганларидан кейин ўғилларига валиюл амр сифатида бу никоҳга давоми...

2724 11:20 / 17.08.2019
Имом Бухорий, Термизий ва бошқалар келтирган ривоятда Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо дейдилар.Эй Аллоҳнинг Расули, синглим бинти Абу Суфённи ўз никоҳингизга олинг,, давоми...

3140 17:30 / 15.01.2020
Хайбар урушиХайбар Мадинаи Мунавварадан етмиш милча узоқликдаги жой бўлиб, у жойни яҳудийлар босиб олишган эди. Ислом зоҳир бўлганидан кейин мусулмонларга давоми...

2249 09:30 / 23.10.2019