1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонда хаттотлик мактаблари очилади

20:40 / 03.02.2021 2550 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Тошкент Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Kun.uz мухбирининг маълумотларига кўра, ташриф доирасида ўтган бино тақдимотида президент Мирзиёев Ўзбекистонда хаттотлик санъатини ривожлантириш борасида ўз фикрларини билдирди.

«Бизда хаттотлик мактаби йўқ. Бу мактаблар, афсуски, йўқ бўлиб кетяпти. Ўзбекистондаги ягона хаттотлардан бири Ҳабибулла ака. Ҳозир бир қатор мамлакатларда хаттотлик жуда ривожланган. Масалан, Туркияда. Шунинг учун хаттотлар мактабини яратишимиз керак. Хаттотлик яхши йўналиш. Ундаги ҳар бир белги ва нуқтанинг ўз маъноси бор. Агар бу мактабни яратмасак, анча орқада қолиб кетамиз. Одамлар айтиши мумкин, бу қаерда керак бўлади, деб. Керак бўлади. Катта-катта илмий мактаблар қуриляпти, тил, тилларга бўлган муносабатимиз ўзгаряпти, демак, керак бўлади», – деди президент.

Таъкидланишича, келгусида Ўзбекистондаги бир қатор диний марказ, олий мактаблар, шунингдек, Беньков номидаги республика рассомлик коллежида хаттотлик гуруҳлари очилади.

Давлат раҳбари, шунингдек, хаттотлар ўртасида ҳар йили кўрик-танловлар ўтказиш бўйича ҳам масъулларга топшириқ берди.

Хаттотлик (араб. — ҳуснихат ёзувчи), каллиграфия — ёзув (хат) санъати, китоб кўчириш ҳамда меъморий иншоотлар, бадиий буюмларнинг китобларини яратиш касби.

Ҳабибулла Солиҳ 1998 йили Истанбулда ўтказилган халқаро хаттотлар беллашувида «Девоний» хат услуби бўйича кучли ўнликдан жой олган. 1999 йили у хаттотликда янги тарз, яъни нақшин безак ёзувининг алифбосини кашф қилгани учун Лоҳурдаги халқаро хаттотлар беллашувида «Парвин рақам» («Шарқ юлдузи») унвонига сазовор бўлди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, Тошкент шаҳри бош давоми...

3949 18:28 / 19.10.2021
Юртимиздан етишиб чиқаётган Қуръон ҳофизлари нафақат ўзимизда, балки дунё миқёсида ҳам эътироф этилиб, хориж мамлакатлари масжидларида Аллоҳ таолонинг Каломини давоми...

1559 09:00 / 28.05.2019
Бугун, 17 март куни соат 2030 да онлайн шаклда .Эй Аллоҳим, бизни Рамазонга етказгин, номли туркум суҳбатларнинг илк сони .Бароат кечаси фазилати ва унга оид давоми...

3422 16:00 / 17.03.2022
Нима учун Англия қироли Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан юз йил ўтмай калимаи шаҳодат ..Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна давоми...

3414 11:20 / 25.10.2018
Аудиолар

121475 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42974 14:35 / 11.08.2021