1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2021 йилда Ўзбекистонда Ислом тараққиёт банки бошқарувчилари кенгашининг йиллик анжумани ўтказилади

20:05 / 03.02.2021 1452 pdf Ўқиш режими + -

2021 йилда Ўзбекистонда Ислом тараққиёт банки (ИТБ) бошқарувчилари кенгаши йиллик анжумани ўтказилади. Бу ҳақда kun.uz сайти хабар берди. Бу 2017–2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида алоҳида вазифа сифатида белгилаб қўйилган.

«Тараққиёт стратегияси» марказининг бош мутахассиси Фаррух Ҳакимовнинг маълум қилишича, 2021 йилга мўлжалланган давлат дастурини амалга оширишга оид президент фармони билан дастур дастлабки лойиҳасида назарда тутилган хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга оширишга оид бешинчи йўналишга бир қатор ўзгартиришлар киритилган.

Хусусан, 18-27 январь кунлари умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинган давлат дастурининг бешинчи йўналишдаги Ўзбекистоннинг шахсга доир маълумотлар соҳасидаги қонунчилигини такомиллаштиришни назарда тутувчи банди ҳамда парламентлараро дипломатияни, шу жумладан минтақавий ва халқаро ташкилотлар (ШҲТ, ТТДҲК, МДҲ, ЕХҲТ ва бошқалар) доирасида ҳамда қўшни давлатлар билан изчил ривожлантиришга қаратилган банд чиқариб ташланган. Бу бандлар ўрнига Ислом тараққиёт банки (ИТБ) бошқарувчилари кенгаши йиллик анжуманини 2021 йил Ўзбекистонда ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш вазифалари киритилган.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Якшанба куни Массачусетс штатининг Аттелборо шаҳрида Ясин масжиди очилган. Бу ҳақда Thesunchronicle газетасига таяниб, iqna сайти хабар беради.Аввал масжид ўрнида дўкон давоми...

1563 13:05 / 29.10.2019
Бугун, 30 октябрь куни quotЭнг маърифатли имомquot мусобақасининг Тошкент шаҳри босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар давоми...

1857 16:02 / 30.10.2018
2021 йил апрелмай ойларида Тошкент шаҳридаги жоме масжидларида ўқиладиган таровиҳ намозларида Қуръони Каримни хатм қилувчи қорилар рўйхати тақдим этилди. Бу ҳақда давоми...

3417 18:30 / 12.04.2021
Дунёнинг бир қатор йирик мусулмон давлатлари, хусусан Саудия Арабистони ПодшоҳлигиМиср Араб РеспубликасиБирлашган Араб давоми...

375 00:53 / 09 апрель
Аудиолар

120738 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42302 14:35 / 11.08.2021