1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Мункар иш бор жойга ижобат йўқ

05:00 / 04.03.2017 3106 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир-биридан фахрланувчи икки кишининг таомини емоқдан қайтарганлар», дер эди».
Шарҳ: Маросим бериб, кишиларни таомлантиришдан асосий мақсад таомга муҳтож кишиларни тўйғазиб, дуоларини олиш ва бу ишни фақат Аллоҳнинг розилиги учун қилишдир.
Таом тортиб қилинадиган маросимлар зинҳор ва зинҳор риёкорлик, мақтанчоқлик, мен фалончидан камманми, фистончидан ўтказмасам нима қилиб юрибман қабилидаги ишлар бўлмаслиги керак. Ана ўшандоқ маънода қилинаётган маросимларга айтилган одам бормаслиги керак. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.

Бир киши Али ибн Абу Толибга зиёфат учун таом қилиб берди. Шунда Фотима розияллоҳу анҳо: «Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чақирсак, биз билан бирга ер эдилар», деди.
Сўнг у зотни чақирдилар. Бас, у зот келиб икки қўлларини эшикнинг икки кесакисига қўйиб турдиларда, уйнинг бир томонига осиб қўйилган чойшабни кўриб, орқаларига қайтиб кетдилар.
Шунда Фотима розияллоҳу анҳо: «Орқаларидан бориб, назар солингчи, у зотни нима қайтарди экан?!» деди.
Мен ортларидан бориб: «Эй, Аллоҳнинг Расули, сизни нима қайтарди?» дедим.
«Менга (ёки Пайғамбарга) зийнатланган уйга кириш бўлмайди», дедилар у зот».

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам валиймага чақирилган эдилар, аммо у зот у ерда ўз мақомларига мос келмайдиган нарса борлиги учун кирмай, қайтиб кетдилар.
Шунинг учун ҳам мусулмон инсон ўз динида гуноҳ саналадиган нарсалар бор маросимларга бормаслиги керак. Борганда киришдан олдин ношаръий ишни кўриб қолса, кирмаслиги керак. Киргандан кейин ношаръий ишни кўриб қолса, чиқиб кетиши лозим. Мусулмон киши ўзига муносиб маросимларга боради. Бошқасига бормайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари икки елкаларига уриб турар эди,.Бешовларидан фақат Термизий ривоят давоми...

4222 05:00 / 03.03.2017
Ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканлигини ҳамма тушуниб етган. Каттаю кичик иложи борича давоми...

6145 10:59 / 21.09.2019
Рисоламни бошлашдан олдин, яқин ўтмишда ўтган олимлардан бирининг ажойиб фикрини эслаб қолдим. Ушбу ажобтовур жумлалар мавзуимизни янада осон суратда давоми...

3418 05:00 / 01.03.2017
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳисаломга саловот айтишга Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримда амр этгандир.Аллоҳ таоло .Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари давоми...

8785 05:00 / 03.03.2017