1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Исломнинг бешиги бўлган шаҳарга эътибор

14:35 / 24.12.2020 1414 pdf Ўқиш режими + -

Доғистон раҳбари Сергей Меликов Дербент шаҳрига алоҳида мақом беришни таклиф қилди. Бу масала 2021 йил февраль ойида республика Миллий ассамблеяси (парламенти) сессиясида кўриб чиқилиши режага киритилган. Бу ҳақда Доғистон раҳбарининг матбуот хизмати regnum.ru нашрига 22 декабрь куни вилоят ҳукуматида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг хабар берган.

«Бу ернинг тарихий қадриятига шунингдек, Дербент шаҳри ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Россиянинг кам сонли шаҳарларидан бири эканлигига эътибор қаратиш лозим», дейди Меликов.

Ушбу масала Доғистон ҳукумати раиси биринчи ўринбосари Абдулпатах Амирхоновга ва Дербент ҳокими Рустамбек Пирмагомедовларга топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Дербент шаҳри дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири сифатида тан олинган. 2003 йилда ЮНЕСКО «Норин-қалъа» шаҳарнинг тарихий қисмини жумладан, VIII асрга оид масжид ва истеҳкомларни, ажойиб ёдгорликларни жаҳон мероси рўйхатига киритди.

Манба: regnum.ru

Хуршид Маъруф тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 9 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита масжидлар бўлими мудири Муҳиддин Ҳакимов ҳамда Тошкент шаҳридаги .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме давоми...

920 19:41 / 09.07.2021
ХХР да нашр қилинган Қуръони каримлар ЮНЕСКО томонидан Парижда ташкил этилган кўргазмада намойиш этилди, деб хабар беради IQNA.Кўргазмада Хитойда нашр қилинган давоми...

1635 14:42 / 04.12.2018
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номларидан, у кишининг мухлислари томонидан ичимлик сувига муҳтож мусулмонларга инъом қилинган навбатдаги қудуқ давоми...

904 16:30 / 27.05.2021
.Daily Mail, газетасининг хабар беришича, Британия элчиси Саймон Пол Коллис Саудия Арабистонида Ислом динини қабул қилиб, ҳаж ибодатини адо этган биринчи олий давоми...

1780 19:00 / 12.11.2021
Аудиолар

121541 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43024 14:35 / 11.08.2021