1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Таклиф

19:01 / 23.12.2020 4898 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло инсонни бу дунёда Ўзига бандалик қилиб – буйруқларини бажариб, қайтарганларидан қайтиб, ҳукмларига бўйсуниб яшашга амр қилган. Ушбу нарса шариат истилоҳида «таклиф» дейилади. «Таклиф» сўзи чорлаш, масъулият ва оғирлик юклаш ҳамда кулфат маъноларини англатади. 

Аллоҳ таоло томонидан жорий қилинган таклифларнинг банда томонидан бажарилиши – амрларни адо этиш, қайтариқлардан қайтиш, ҳукмларга бўйсуниш ибодат дейилади. Ушбу ибодатларни – таклифларни бажарган бандаларга жаннат ва ундаги неъматлар ваъда қилинган. Уларни адо этмаган бандаларга дўзах ва ундаги азоблар ваъда қилинган. Жаннат ва дўзахдаги мартабалар савоб ва гуноҳларнинг ҳажмига қараб белгиланиши тайин қилинган. 

Ушбу таклифларни бажариш инсоннинг ихтиёри асосида бўлиши ирода қилинган. Яъни, Аллоҳ таоло инсонни истаса-истамаса мазкур таклифларни мажбурий равишда адо этадиган қилиб яратмаган. Инсоннинг ихтиёрини ўзи билан бирга яратган. Унга ақл ва қалб берган, тўғри йўлга чорлаган, нотўғри йўлдан қайтарган ва савоб касб қилганга жаннатни, гуноҳ касб қилганга дўзахни ваъда қилган. Таклифни адо этишни ихтиёрий қилган. 

Агар бу дунё ҳаёти фақат яхшиликдан, нозу неъматдан, роҳат-фароғатдан, айшу ишратдан, ҳузур-ҳаловатдан иборат бўладиган бўлса-ю, бошқа нарсалар бўлмаса, бу ҳаётнинг синовлиги, имтиҳонлиги қаерда қолади? Аллоҳ таолонинг амрига итоат қилиш, қайтарганидан қайтиш, бир сўз билан айтганда, У Зотга ихтиёрий равишда бандачилик қилиш қаердан бўлади?

Агар бу дунё ҳаётида инсон бемор бўлмаса, қаримаса, бировдан сўкиш эшитмаса, озор топмаса, зулм кўрмаса, камбағалликка йўлиқмаса ва бошқа хираликларга йўлиқмаса, бу дунёнинг синовлиги қаерда қолади? 

Шунинг учун ҳам бу дунёда яшаётган инсон ҳаётида ҳаёт тақозосидан ва шаръий таклифдан келиб чиқадиган хираликлар бўлиб туриши айни ҳикматдир.

«Хислатли ҳикматлар шарҳи» китобидан олинди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бошқаларни ҳис қилиш олтинчи сезги бўлиб, унга фақат қалби мусаффо кишилар эга бўладилар.

2869 23:50 / 13.02.2018
Ким сенга .Бахтли бўлиш учун бой бўлиш шарт,, деб айтди Ким сенга .Бойлар бахтли бўлади,, деб айтди Аллоҳнинг берганига рози бўлган кишигина ҳақиқий бахтиёрдир.

3123 06:00 / 07.09.2018
Умар ибн Хаттоб .Осмонда момақалдироқ гулдираб, яшин тушса ҳам истиғфор айтувчига нуқсон етмайди,, деганлар..Астағфируллоҳал ъазийм аллазий лаа илаҳа илла ҳу, ва атуубу илайҳ,

2096 08:14 / 28.12.2019
Кечиримли бўл Ўзинг ҳам бир пайтлар хато қилгансан.

2607 09:20 / 29.09.2017