1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳнинг Китоби яхшироқ

08:00 / 17.12.2020 2152 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳасан Басрийдан ривоят қилинади: «Зиёд бир куни Ҳакам ибн Амрни Хуросонга жўнатди. Аллоҳ азза ва жалла уларга кўп ўлкаларни фатҳ қилишларини муяссар қилди, натижада кўплаб мол-мулкка эга бўлишди. Зиёд Ҳакам ибн Амрга мактуб жўнатди: «Мўминларнинг амири менга сариқ ва оқларни тозалашни буюриб, мактуб юборди. Одамлар орасида олтинни ҳам, кумушни ҳам тақсимламанглар». У шундай жавоб юборди: «Менга мўминлар амирининг мактубини эслатиб мактуб йўлладинг. Мен мўминлар амирининг мактубидан олдин Аллоҳнинг Китобини топган эдим. Аллоҳга қасамки, агар осмонлару ер бир банда устига қопланган бўлса ҳам, у тақво қилса, Аллоҳ унга нажот беради. Вассалому алайкум».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илмнинг асосларидан бири шуки, табиий ҳақиқатлар ўзгармасдир. Ишончли далил билан собит бўлган ҳақиқат барча вақтларда ҳақиқатлигича қолаверади. Бу нарса давоми...

1577 16:00 / 24.07.2019
Асарда муаллиф бир қатор ақидавий масалаларни муолажа қилади. Уларнинг асосийлари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. Имом Мотуридий жавҳарларнинг ҳодис давоми...

1680 11:30 / 27.04.2020
Бир одам солиҳлардан бирига .Аллоҳдан узоқлашиб кетяпман. Бунинг давоси, чораси нима, деди. Солиҳ киши деди .Ихлоснинг томири, сабрнинг япроғи, хокисорлик давоми...

1049 08:24 / 25.10.2020
Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маккий Журжоний айтади .Абдулвоҳид ибн Одам Тавовисийнинг шундай деганини эшитдим .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим. давоми...

1209 08:00 / 30.07.2020