1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Табиий ҳақиқатлар ўзгармасдир

16:00 / 24.07.2019 1576 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илмнинг асосларидан бири шуки, табиий ҳақиқатлар ўзгармасдир. Ишончли далил билан собит бўлган ҳақиқат барча вақтларда ҳақиқатлигича қолаверади. Бу нарса Қуръони Каримда шундай таъкидлаб ўтилган:

ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ

«Улар фақат илгаригиларнинг суннатига мунтазир бўлмоқдалар, холос. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз бадал топа олмассан. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз ўзгартириш топа олмассан» (Фотир сураси, 43-оят). 

Бошқа бир оятда:

ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ

«Аллоҳнинг яратганини ўзгартириб бўлмас», дейилган (Рум сураси, 30-оят). 

Бу оятларда табиий қонунлар ва Аллоҳнинг қилган ишлари ўзгармасдан, ўз ҳолича собит қолажаги очиқ-ойдин айтилган.

Илмий услуб, хоҳ у табиий илмларда бўлсин, хоҳ ҳаёт, социология, фазо илми бўлсин, булардаги изланишлар фалсафий фикрларга ёки чуқур ўйлаш, ўткир ақлли кишиларнинг гапига асосан бўлмайди, балки тажриба ва гувоҳлик асосида бўлади. Бунда эса сезиш аъзолари, хусусан, эшитиш ва кўриш аъзолари катта ўрин тутади. Лекин уларга бу ишда нозик асбоблар ёрдам беради. Мисол учун, микроскоп ёрдамида оддий кўз кўра олмайдиган микробларни кўрадилар, телескоп ёрдамида эса юлдуз ва осмон жисмларини кузатадилар. Шу йўл билан табиий илмлар тўғри натижаларга эришади. Агар бундай бўлмаганда, дунёдаги кўпгина сирларни кашф қилиб бўлмасди. Бирор нарсани атрофлича ўрганиш Қуръон буюрган илмий асослардан биридир. Қуръон оятларида бир нарсани атрофлича ўрганиш учун кўз, қулоқ, хусусан, ақлни ишлатиш олдинга сурилади. Анкабут сурасида шундай дейилган:

ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ

«Сен: «Ер юзида юриб, У Зот махлуқотларни қандай (ярата) бошлаганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ охират ҳаётини пайдо қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир», деб айт» (20-оят). 

Бунга ўхшаш оятлар Қуръони Каримнинг бошқа сураларида ҳам кўплаб учрайди. Уларнинг умумий маъносидан маълум бўладики, инсон чақалоқлигидан бошлаб кўриш, эшитиш ва ақлни ишлатиш орқали илм ҳосил қилади.

«Иймон» китобидан олинди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол .Хавф намози, деганда қандай намоз назарда тутилади ва у қандай адо этилади Иложи бўлса, шу ҳақда тушунтириш берсанглар.ҒайратФориш туманиНамоз ўқишга давоми...

3291 15:00 / 15.06.2020
Молик ибн Миғвал айтади .Рабиъ ибн Абу Рошид бир темирчининг ишхонасида эди. Бир киши унга .Эй Абу Абдуллоҳ, масжидга кирганингда биродарларинг билан ўтирардинг. давоми...

2505 09:05 / 10.11.2019
Риё ошкора ва махфий бўлиши мумкин.Ошкора риё амалга чорловчи омил бўлиб, одамлар кўриши учунгина қилинади.Ундан кейинги ўринда турадиган риёнинг ўзи амалга давоми...

2126 21:05 / 01.09.2019
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу деди.Намоз ўқиётган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умар билан эдилар. Ўтирганимда Аллоҳга ҳамду сано ва Набий давоми...

2148 10:30 / 16.04.2019