1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ночорга ёрдам беришнинг мукофоти

08:20 / 09.12.2020 1242 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади: «Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. Бораётиб қарасам, бир аёл ўлган ўрдакнинг патини юлаётган экан. Олдига бориб, «Буни нима қиласиз?» дедим. Аёл: «Ишинг бўлмасин, Аллоҳнинг бандаси», деди. Бу гапдан бироз шубҳаланиб, ўрдакни нима қилмоқчилигини қайта-қайта сўрайвердим. Ниҳоят, аёл сабабини айтди: «Сиримни очишга мажбур қилдингиз, Абдуллоҳ. Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Эрим вафот этди, тўртта қизим билан қолдим. Бугун туз тотмаганимизга тўрт кун бўлади. Шунинг учун бизга ўлимтик ҳалол бўлди. Бу ўрдакни тозалаб, қизларимга олиб бормоқчиман». Ичимда: «Эй Ибн Муборак! Шўринг қурсин, кўзинг қаёқда эди?» дедим. Аёлнинг этагига бор пулларимни тўкиб, «Уйингизга боринг, бу пулларга керакли нарсаларни олинг», дедим. Ўша йили Аллоҳ қалбимдан ҳаж қилиш истагини олиб қўйди. 

Ҳожилар қайтиб келгач, улар орасидаги қўшниларим ва дўстларим билан кўришмоқчи бўлиб чиқдим. «Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин» десам, улар ҳам: «Аллоҳ сизнинг ҳам ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин», дейишар эди. Мен ҳайрон бўлиб, «Қандай ҳаж? Ахир Кўфадан чиққаним ҳам йўқ-ку!» десам, улар «Қанақасига, ахир ўзингиз Фалон жойда бизга сув улашдингиз-ку! Фалон жойда баъзи амалларни бажаришга ёрдам ҳам бердингиз», дейишарди. Бу гапни кўпчиликдан эшитдим, аммо уларнинг келишиб олишлари мумкин эмасди. Бунинг сабабини ўйлаб ўйимга етолмай, уйқуга ётдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зот: «Ажабланма, Абдуллоҳ. Бир ночор аёлга ёрдам берганинг учун Аллоҳдан сенинг суратингда сенинг номингдан ҳаж қиладиган бир фаришта яратишини сўраб дуо қилдим», дедилар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши Муовиянинг эшигига келиб, унинг хизматкорига .Муовияга айт, туғишган акаси келди,, деди. Хизматкор .Халифанинг сендақа акаси йўқ,, деяётган эди, Муовия буни давоми...

1542 08:00 / 10.11.2020
.Муҳаббат, сўзи аслида мойиллик, севиш, суйиш, яхши кўриш, кўнгил қўйиш, ишқ, хоҳлаш, талпиниш, интилиш маъноларини англатади. Муҳаббат қалбдаги туйғу бўлиб, инсон давоми...

3842 11:05 / 03.11.2019
Валид ибн Абу Валид ва Абу Усмон алМаданийдан Уқба ибн Муслим ривоят қилади Бир сафар Мадинага борганимда халқнинг бир одам атрофида тўпланганини кўрибmdash Бу одам давоми...

4834 18:03 / 21.11.2018
Хайрия амалларига нафақа қилиш ва фақирларга ёрдамлашишРамазон ойида хайрия амалларини бажаришни одат қилган мусулмон бу хайрли ишларини Рамазондан сўнг ҳам давоми...

1626 09:00 / 20.05.2021
Аудиолар

121593 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43062 14:35 / 11.08.2021