1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бананнинг фойдалари

16:00 / 02.05.2023 8320 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَأَصْحَابُ الْيَمِينِ مَا أَصْحَابُ الْيَمِينِ۝ فِي سِدْرٍ مَّخْضُودٍ۝ وَطَلْحٍ مَّنضُودٍ۝

«Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари недир?! Улар тиконсиз сидрзорлардадирлар. Сермева бананзорлардадирлар». (Воқиъа сураси, 27, 28, 29- оятлар).

Жаннатда ўнг тараф эгалари учун тайёрланган неъматлардан бири банан бўлиб, унинг фойдалари жуда кўпдир. қуйида бир қанчасини келтирамиз:

Банан инсон организмини С, Е, РР, В гуруҳи витаминлари ва уни қувватлантирувчи калий, кальций, хлор, темир, магний, натрий, олтингугурт, мис билан таминлайди.

Таркибидаги С витамини кучли антиоксидант ҳисобланади ва инфекцияларга қарши курашади. В6 витамини эса қонимиздаги глюкоза миқдорини нормаллашишида ва асаб тизимининг сокинлашишида ёрдам беради.

Банан таркибидаги темир қондаги гемоглобин миқдорини кўпайтиради. Калий ва магний эса юрак қон-томир тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Мия ҳужайраларини кислород билан тўйинтиради, организмдаги сув-туз балансини нормаллаштиради.

Банан истеъмол қилиш, кайфият кўтарилишига ва организмда хурсандчилик гормони серотонин юксалишига ёрдам беради. Таркибидаги минераллар қондаги холестерин миқдорини камайтиради, юрак қон-томир ва ошқозон-ичак тизими фаолиятини яхшилайди. Калий организмдаги суюқликни камайтиради ва қон босимини нормаллаштиради.

Банан жиғилдон қайнашида ва ошқозондаги кислотность камайишида ёрдам беради.

Банан магнийга бой бўлгани учун уни баҳорги авитаминоз ва кузги депрессия даврларида кўпроқ истеъмол қилиш тавсия қилинади. Таркибидаги аскорбин кислотаси эса метоболизм яхшиланишида ёрдам беради.

Банан қон қуюлтириш хусусиятига эга бўлгани учун, қони қуюқ бўлган кишилар камроқ истеъмол қилишлари тавсия қилинади.

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунё бўйлаб ҳидоят истаганлар Ислом сари талпинмоқдалар.Бугунги кунда Ислом дини ва мусулмонларни ёмон отлиқ қилиш урфга айланиб бормоқда. Оммавий ахборот давоми...

2760 12:00 / 14.01.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар .Рўзадор одам бирор мусулмонни ғийбат қилмаса, озор бермаса, давоми...

1758 18:30 / 29.04.2020
.Ибн Умар розияллоҳу анҳу масжидга ўнг оёғи билан кириб, чап оёғи билан чиқар эди,. . .Бухорий ривоят қилган.Масжидда туфламасликАнас розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

1685 10:05 / 08.11.2019
. , . .Нубайшатул Хойр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Кимки бирор идишдан таомланиб, сўнг уни ялаб тозалаб давоми...

5930 14:00 / 04.02.2019