1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўғриларни фош қилган балиқ

08:09 / 21.11.2020 912 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Аҳмад ибн Яҳё Восиқий бобоси ҳақида шундай ҳикоя қилади: «Восиқий Бағдоддаги Муктафи Биллоҳнинг миршаблигида ишлар эди. Унинг иш кунида жуда катта ўғирлик содир бўлди. Савдогарлар йиғилиб, Муктафий Биллоҳга шикоят қилишди. Муктафий Восиқийга «Ё ўғриларни топасан, ё молни ёнингдан тўлайсан» деб буюрди. Бечора Восиқий ўғрини топиш учун отини миниб, туну кун бир ўзи Бағдод кўчаларини айланар эди. Бир куни нотаниш кўчага дуч келди. Ўша кўчага кириб, уйларга разм солди. Дарвозалардан бирининг тагида катта балиқнинг суяклари ётарди. Суякларининг катталигига қараганда бир юз йигирма ратлча (бир ратл – 0,516  литр,408 гр) келадиган балиқ эди. Восиқий кушхонадаги қассобларнинг биридан «Манави балиқнинг катталигини кўряпсанми, унинг нархи қанча туради?» деб сўради. У: «Бир динор туради», деди. Восиқий: «Бу кўча аҳолиси бундай балиқни сотиб ололмайди. Сотиб олишга қурби етадиган бой киши бундай фақирлар маҳалласида турмайди. Бунда бир гап бор, текшириб кўриш керак», деди. Қассоб бу фикрни маъқулламай, «Бўлиши мумкин эмас», деди. Восиқий: «Шу кўчада яшовчи биронтаси билан гаплашиб кўрай-чи», деди. Суяк осилмаган эшикни тақиллатиб, хонадондан сув сўради. Эшикни заиф бир кампир очди. Восиқий сувни ичиб туриб, кампирдан маҳалла аҳли ҳақида сўради. Кампир ўзи билган барча нарсани айтиб берди. Восиқий балиқ суяги осилган уйга ишора қилиб, «Бу уйда ким яшайди?» деди. Кампир деди: «Мен бу уйнинг эгаларини танимайман. Билганим шуки, у ерда бир ойдан бери кўринишидан савдогарларга ўхшайдиган бешта йигит яшайди. Кундузи кўчага жуда кам чиқишади. Бирор нарса учун чиқса ҳам, тезда ортига қайтади. Кун бўйи фақат еб-ичиб, нарда ўйнаб ўтиришади. Уларнинг хизматида юрадиган бир бола бор. Кечаси улар Кархдаги уйига кетишади, ўша болани уйни қўриқлаб қолади. Тонг саҳар, биз ухлаб ётган пайтда келишади». Восиқий сув учун раҳмат айтиб, идишни кампирга узатди. Кампир кириб кетгач, миршабхонадаги аскарлар билан келиб, кампир айтган ўша уйда яшовчи йигитларнинг ҳаммасини қўлга олишди. Суриштириб кўришса, ўғирлик қилганлар айни ўшалар экан. Улар бошқа шерикларини ҳам айтиб беришди. Восиқий миршаблари билан қолганларини тутиб келди. Восиқий бу воқеа билан фахрланиб юрар эди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Устундан айрилди Ислом минори,Қулаб тушди диннинг фақих чинори.Энди армон унинг нурли дийдори,Юраклар йиғлайди, кетди таассуф,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

1720 16:15 / 15.04.2020
Ғассон айтади .Басралик дўстларимиз шундай дейишди .Бир киши Юнус ибн Убайднинг олдига келиб, ҳоли танглиги, турмуши ғамташвишли эканидан шикоят қилди. Юнус .Шу давоми...

1167 08:00 / 18.02.2021
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш воситалардан бири таҳоратдир. Араб тилидаги .таҳорат, сўзини ўз тилимизга таржима қиладиган бўлсак, .поклик, деган маъно келиб давоми...

1281 16:57 / 06.12.2022
Ҳасан ибн Абдулазиз Ҳошимий Аббосийдан ривоят қилинади .Тушимда Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарирни кўриб, .Ўлим қандай бўлди, деб сўрадим. .Фақат яхшилик кўрдим,, деди. давоми...

1599 07:10 / 17.10.2019