1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ уни мукофотласин!

08:00 / 01.01.2021 1710 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мансур ибн Аммор айтади: «Бир йили ҳаж қилдим. Кўфа кўчаларидан бирида тўхтадим. Тун қоронғисида ташқарига чиқсам, бир киши баланд овозда: «Аллоҳ, иззатинг ва улуғлигингга қасам, мен ўз гуноҳларим билан Сенга қарши чиқишни хоҳламадим. Сенга кўп исён қилдим, жазо беришингдан жоҳил ҳолда Сенга осийлик қилдим. Хатога йўлиқдим, бадбахтлигим гуноҳ қилишга ёрдам бериб юборди. Гуноҳларимни беркитишинг мени алдаб қўйди. Мен Сенга осийлик қилдим, нодонлигим туфайли Сенга қарши чиқдим. Энди Сенда менга қарши ҳужжат бор. Ҳозир азобингдан мени қутқарадиган ким бор? Агар арқонингни мендан узиб қўйган бўлсанг, кимнинг арқони билан уланаман? Эҳ, ёшлигим беҳуда ўтди! Эҳ, ёшлигим беҳуда ўтди!» деб йиғлар эди.

У гапини тугатгач, ушбу оятни ўқидим: «Эй иймон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлару тошлардан бўлган дўзахдан сақлангизки, унда дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар бор». (Таҳрим сураси, 6-оят).

Мен оятни ўқиб тугатганимда кескин бир ҳаракат эшитилди, кейин эса ҳаммаёқ жимжит бўлиб қолди. Ортимга қайтиб, манзилимга келдим. Эртаси куни ўша кўчадан ўтиб кетаётсам, бир кишига жаноза ўқилаётган экан. Бир кампирни кўриб, нима бўлганини сўрасам, «Бир киши тунда ўғлимнинг ёнидан ўтди. Ўғлим намоз ўқиётган эди. Ўша киши Аллоҳнинг Китобидан бир оятни ўқиган эди, ўғлим уни эшитиб, вафот этди. Аллоҳ ўша одамни Ўзи мукофотласин», деди».

 

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз улкабир Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн Абдуссамад Тамимий Самарқандий адДоримий 182 ҳижрий санада Самарқанд шаҳрида дунёга давоми...

3377 21:58 / 27.04.2017
Инсоннинг руҳий рағбати заифлашса, моддий рағбати кучаяди. Бу эса кўпинча таом орқасидан тушишга олиб боради. Албатта, яхши таомга ўч бўлиш кишининг жинсий давоми...

3625 11:01 / 28.09.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳаётлари тарихи, шаклу шамойиллари ва ахлоқодоблари асрлар оша инсониятни ўзига жалб қилиб келди. У зот давоми...

2112 19:05 / 19.11.2019
карантин пайтидаги ўйларимУшбу мақолани бир мухлисамиз GRAND TA`LIM grandtalim томонидан ўтказилган .Кеча ва бугун неъматлар қадрини англамоқдамиз, танловига юборган давоми...

2117 15:30 / 24.07.2020
Аудиолар

121498 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42989 14:35 / 11.08.2021