1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Al-Quran» мобиль иловаси ҳақида

09:30 / 25.09.2020 4825 pdf Ўқиш режими + -

Қуръони карим доим илм ва таълимга тарғиб қилиб келган.

Қуръонда «Назар солмайдиларми?!», «Кўрмайдиларми?!», «Тадаббур қилмайдиларми?!», «Тафаккур қилмайдиларми?!», «Ақлни ишлатмайсизми?!» ва бошқа шу мазмундаги оятлар кўп марта такрорланган.

Дарҳақиқат, илм олиш, изланиш, ихтиро қилиш ва ижод қилиш Қуръонда буюрилган эзгу амаллардан ҳисобланади. Бу оятларга оғишмай амал қилган Имом Бухорий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Хоразмий, Абу Наср Форобий, Аҳмад Фарғоний раҳимаҳуллоҳлар каби буюк аждодларимиз ўз соҳаларида амалга оширган янгиликлар, ихтиролар ва кашфиётлар ҳозирга қадар ўз аҳамиятини йўқотмаган. Юртимизда таълим соҳасига инновацион ёндашиш анча эрта бошланган. Албатта, бунинг илдизи ва асосий манбаси Қуръони карим таълимотлари ҳисобланади.

Бугунги кунда таълим соҳасида замонавий педогогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга бўлган қизиқиш ва интилиш кун сайин ортиб бормоқда. Хусусан, мустақил таълимга бўлган эҳтиёж бугун энг муҳим масала сифатида талқин қилинмоқда. Компьютер ва телефон иловаларидан фойдаланиш, керакли маълумотларни интернет тармоғидан қидириш ва шу орқали билимни ошириб бориш бугунги кунимизда оддий ҳолатга айланган, десак муболаға бўлмайди. Хусусан, таълим соҳасида инновацион технологиялардан фойдаланиш ўқувчи ва талабаларнинг мавзуни чуқур ўзлаштиришларида муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳар бир мутахассис зиммасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалана олиш масъулиятини юкламоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев таклифи билан мамлакатимизда «2020-йил — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилиниши ҳам фикримизни исботлайди.

Қуръон таълими Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан бери муттасил давом этиб келаётган энг муҳим таълим соҳаларидан бири ҳисобланади. Қуръон таълимига бўлган эътибор асрлар оша ривожланиб, бу борада турли услублар, рисолалар, ўқув қўлланмалар ва амалий тажрибалар ишлаб чиқилган. Бу жараён бугунги кунда ҳам замонамизнинг энг илғор технологиялари ёрдамида жадал суръатда давом этмоқда. Хусусан, Қуръони карим оятларининг арабча матни, турли тиллардаги таржималари, тажвид қоидалари, тафсири, аудио ва видео ёзувларини ўзида мужассам қилган иловалар Қуръон таълимининг янги босқичга чиққанидан дарак бермоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган «Al-Quran» мобиль иловасида ҳам мазкур замонавий таълим услубларидан фойдаланилган. Ушбу илованинг Қуръон таълимига оид бошқа иловалардан фарқи шундаки, унда юртимизда машҳур бўлган таълим услубларига алоҳида урғу берилган. Ўлкамизда фаолият юритаётган дин арбоблари, диний билим юртларида таълим олаётган талабалар ва Қуръон ўқишдан хабари бор мўмин-мусулмонлар илк сабоқни «Муаллими соний» китобидан олганлари ҳеч кимга сир эмас. Аҳмад Ҳодий Мақсудий раҳимаҳуллоҳ томонидан ёзилган мазкур китоб деярли бир асрдан буён Қуръон таълимининг илк босқичи сифатида юртимиз мусулмонларига кўмакчи бўлиб келмоқда. «Муаллими соний» китобига замонавий ёндашиш, ундаги таълим услубларини замонавий технологиялар ёрдамида омманинг эътиборига тақдим қилиш ва шу орқали халқимизнинг Қуръон ўрганишга бўлган эҳтиёжини, оз бўлса-да, қондириш замон талаби бўлиб турибди. «Al-Quran» мобиль иловаси ҳам айнан шу мақсадларни кўзлаб ишлаб чиқилган. Иловадаги арабий матнлар, суралар, зикр ва дуолар Шайх Алижон қори томонидан ўқилган.

«Al-Quran» мобиль иловасининг мақсади:

«Al-Quran» мобиль иловаси Қуръони карим таълимини замонавий инновацион технологияларга асосланган ҳолда янги босқичга олиб чиқиш;

Ўзбек халқи орасида машҳур бўлган «Муаллими соний» китобининг мобиль иловасини яратиш;

«Al-Quran» мобиль иловасининг вазифалари:

«Муаллими соний» китобига инновацион ёндашиш.

Аҳмад Ҳодий Мақсудий раҳимаҳуллоҳнинг «Муаллими соний» китобига асосланган ҳолда Қуръон таълимини йўлга қўйиш. Ушбу бўлим қуйидаги инновацион йўналишларни ўз ичига олади:

Ҳарфлар. Араб тилидаги 28 та ҳарфнинг махраж ва сифатлари Шайх Алижон қори томонидан тайёрланган видео дарсликлар асосида талаффуз қилинган.

Қоидалар. «Мад», «ташдид», «танвин», «ҳамза», «қамарий ва шамсий ҳарфлар» «вақф», «идғом», «иқлоб» каби тажвид қоидалари тушунтириб берилган.

Калималар. Калимаи тоййиба, Калимаи шаҳодат, Калимаи тавҳид, Калимаи раддил куфр, Калимаи истиғфор, Калимаи тамжид, Имони мужмал ва Имони муфассал – Имон калималарининг тўғри талаффузи кўрсатиб берилган.

Суралар. «Муаллими соний» китобида келтирилган «Фотиҳа» сураси, «Бақара» сурасининг аввалги 5 ояти ҳамда «Шамс» сурасидан «Нас» сурасигача бўлган суралар Шайх Алижон қори томонидан тайёрланган видео дарсликлар асосида тиловат қилинган.

«Ал-Фотиҳа» онлайн лоҳйиҳасини ишга тушириш

«Ал-Фотиҳа» онлайн хизмати лойиҳаси мўмин-мусулмонларнинг масофадан туриб, онлайн тарзда Қуръон ўрганишлари учун ишлаб чиқилган.

Мобиль илова: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.fizmasoft.alquran



Islom.uz портали

Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 9 сентябрга ўтар кечаси мамлакатда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлган эди. Ҳозиргача ҳодиса оқибатида 2900дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ва 5500 киши давоми...

591 17:59 / 13.09.2023
Ўмон Султонлигининг .Oman Observer, газетасида Ўзбекистонда Рамазон ойининг нишонланиши тўғрисидаги .Ифторга ўзбек лаззати, сарлавҳали мақола чоп этилди. Бу ҳақда давоми...

1333 18:00 / 13.05.2021
Саудия Арабистони икки муқаддас масжид қўриқчилари институти билан ҳамкорликда мусулмонларга Ҳажарул асвадни виртуал реаллик VR технологияси орқали дунёнинг давоми...

2492 08:30 / 17.12.2021
БАА Рас алХаймаrdquo мукофоти Қуръони карим фанлари институти томонидан ўтказиладиган Қуръони карим мусобақасининг 19даврида иштирок этувчилар сони 1420 нафарга давоми...

1450 11:00 / 28.12.2018
Аудиолар

120819 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42387 14:35 / 11.08.2021