1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудияда «Виртуал қора тош» лойиҳаси расман жорий қилинди

08:30 / 17.12.2021 2494 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони икки муқаддас масжид қўриқчилари институти билан ҳамкорликда мусулмонларга Ҳажарул асвадни виртуал реаллик (VR) технологияси орқали дунёнинг исталган нуқтасидан кўриш имконини берувчи «Виртуал қора тош» лойиҳасини расман жорий қилди.

Виртуал қора тош лойиҳаси икки муқаддас масжид имоми, доктор, шайх Абдулраҳмон ибн Абдулазиз ал Судайс томонидан очилди.

Унинг сўзларига кўра, виртуал олам орқали бутун дунёни кўриш, хусусан, икки муқаддас масжидга бориш каби барча ҳисларни, самимийликни рағбатлантириш учун виртуал симуляция муҳитини яратиш жуда ҳам муҳимдир.

Шайх Судайснинг қўшимча қилишича, икки муқаддас масжидда диний ва тарихий обидаларнинг мавжуд эканлиги, уларни рақамлаштириш ҳамда Саудия раҳбарияти томонидан тақдим этилган энг сўнгги технологик воситалар орқали бутун дунёга етказиш кераклиги қайд этилди.

Шунингдек, «Виртуал қора тош» технологиясини яратишда меҳнат қилган жамоаларнинг саъй-ҳаракатлари эътироф этилиб, уларнинг ҳақига Аллоҳ таолодан ҳидоят ва муваффақиятлар бўлиши сўралди.

Очилиш маросимида бир қатор университет ва ҳукумат амалдорлари, жумладан, «Виртуал қора тош» лойиҳасини яратишда хизмат қилган Уммул Қуръон университети раҳбари Турки ибн Сулаймон Ал-Амро иштирок этди.

Жамоатчилик ушбу виртуал реаллик технологиясидан қандай ва қачон фойдалана олиши ҳозирча аниқ бўлмаса-да, бу ташаббус рақамли технологиянинг бир қисми бўлиши ва Маккадаги «Икки муқаддас масжид»нинг архитектура кўргазма марказида намойиш этилиши айтилмоқда.

Ташаббус кўргазма ва музей ишлари агентлиги ҳамда Уммул Қуръон университети ҳамкорлигида амалга оширилган қўшма лойиҳа ҳисобланади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрда .Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллабқувватлаш .Нуроний, жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чоратадбирлари давоми...

1729 18:30 / 28.04.2021
Москва Исломий маркази кўмаги билан Қуръони каримни ўрганиш бўйича ўқув машғулотлари бошланди, деб хабар беради IQNA.Россиялик ўғил болаларнинг қишки таътилларини давоми...

1799 11:40 / 04.01.2019
Эртага 30 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ва уламолар ҳамда қорилар иштирокида пандемияни даф бўлиши учун Аллоҳдан сўраб давоми...

2954 16:30 / 29.07.2020
Қувайт миллий Қуръон мусобақасига рўйхатга олиш давом этмоқда. Шу кунгача AlKharafirdquo XXII миллий Қуръон мусобақаси рўйхатидан ўтган иштирокчилари сони 2000 тага етди, давоми...

1851 07:10 / 17.01.2019
Аудиолар

120862 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42431 14:35 / 11.08.2021