1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Абу Зуръанинг сўнгги сўзи

08:00 / 25.07.2020 1900 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Жаъфар Тустарий айтади: «Муҳаддис Абу Зуръа раҳматуллоҳи алайҳ ўлим тўшагида ётган эди. Унинг ҳузурига кирсак, олдида Абу Ҳотим, Муҳаммад ибн Муслим, Мунзир ибн Шозон ва яна бир неча уламолар бор экан. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Вафот этаётганларга «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни талқин қилинглар» деган ҳадисларини эслашди. «Абу Зуръадан уялинглар», деди улардан бири. Улар унга «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни талқин қилишдан хижолат бўлишди. Уламолар: «Келинглар, ҳадис айтамиз», дейишди. Муҳаммад ибн Муслим айтди: «Заҳҳок ибн Махлад бизга Абдулҳамид ибн Жаъфардан ҳадис айтди, у Солиҳдан». У шу жойда тўхтаб, бошқа ровийларни келтирмади. Қолганлар ҳам сукут сақлашди. Шунда Абу Зуръа жон топшираётган ҳолида: «Бизга Бундор ҳадис айтди, бизга Абу Осим ҳадис айтди, у Муоз ибн Жабалдан ривоят қилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг охирги каломи «Лаа илааҳа иллаллоҳ» бўлса, жаннатга киради», дедилар», деди-ю, жони узилди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Аллоҳ илмингизга янада барака берсин. Биз Украинада савдо билан шуғулланамиз, у ерда .Аҳбош, деган фирқа бор. Улар бозорларга кириб, ўзбекларни ўзини йўлига давоми...

3022 20:45 / 25.04.2016
ҳаётий ҳикояКампир оҳиста қадам ташлаб ўз хонасидан чиқди. Меҳмонхонадан келини ва набирасининг товуши эшитилиб турарди.ndash Ўғлим, дастурхон ёздим, шўрва суздим, давоми...

11823 19:10 / 17.01.2019
Абу Бакр Аттор айтади .Жунайд Абул Қосим жамоат билан намоз ўқиб турганида ўлим ҳозир бўлди. У намозни ўтириб ўқиётган эди. Сажда қилишга чоғланиб, оёқларига давоми...

2127 08:00 / 23.06.2020
Шақиқ Балхий ва Иброҳим Адҳам ўртасида қизиқ бир суҳбат бўлиб ўтган. Шақиқ Балхий Иброҳим Адҳамдан .Қандай кун кечирасиз, қаердан маблағ топиб, қандай сарфлайсиз, давоми...

2630 09:10 / 13.09.2019