1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жунайднинг сўнгги нафаси

08:00 / 23.06.2020 2136 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Бакр Аттор айтади: «Жунайд Абул Қосим жамоат билан намоз ўқиб турганида ўлим ҳозир бўлди. У намозни ўтириб ўқиётган эди. Сажда қилишга чоғланиб, оёқларига таянмоқчи бўлган эди, оёқларидан жон чиқди. Унинг ҳаракатлари оғирлашиб қолди. У икки оёғини аста узатди. Ўша намозда қатнашган баъзи дўстларимиз унга ўлим ҳозир бўлганини сезишди. Абул Қосимнинг оёқлари шиша бошлади. Шунда ёнида турган Басомий деган одам: «Эй Абул Қосим, сенга нима бўляпти?» деб сўради. У: «Бу Аллоҳнинг неъматлари… Аллоҳ буюкдир», деди. Намоздан кейин Абу Муҳаммад Жаририй: «Эй Абул Қосим, чалқанча ётиб олинг», деди. У: «Эй Абу Муҳаммад, бу Аллоҳ берган неъмат вақти (ўлим фурсати). Аллоҳ буюкдир», деди ва то вафот этгунга қадар шу ҳолатда бўлди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир куни Ҳузайфа ибн Ямонни учратиб қолиб, .Тонгни қандай қарши олдингиз, эй Ҳузайфа, дедим. Ҳузайфа .Фитнани давоми...

3090 07:30 / 09.04.2019
Барча қушларда бош суяк тумшуққа бирлашиб кетган. Аммо қизилиштонда тумшуқ билан бош суяк бирбиридан алоҳида тарзда жойлашгандир. Шунингдек, у тебранишларни давоми...

2327 09:00 / 13.03.2023
Мухаллад ибн Ҳусайн айтади .Басрада Шаддод деган киши бор эди. У мохов касаллигига йўлиқиб, оёқлари кесилди. Ҳасан Басрийнинг бир неча шогирдлари уни кўргани давоми...

1548 08:30 / 21.06.2020
Замон шиддат билан тараққий этаётган бир даврда одамлар иложи борича кўпроқ молдунё тўплашга, ҳашаматли уйлар қуришга интилмоқда. Аксарият кишилар фикру хаёли давоми...

6854 17:10 / 07.03.2019