1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳақларни эгасига қайтариладиган кун

11:06 / 30.06.2020 2314 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жонзотлар, ҳайвонлар дунёда мукаллаф бўлмасалар-да, қиёмат куни шохсиз қўй шохли қўйдан ўч олади. Шундай бўлгач, дунёда мукаллаф бўлган инсонлар ўртасидаги ҳақлар борасида нима деб ўйлайсиз?

Одамларни ўлдирган қотил, одамларга зулм қилган золим, кишиларни алдаган ёлғончи, инсонларнинг ҳақларини еган кимсалар дунёда қочиб юрган бўлсалар-да, охиратда ҳам қочиб қутула оладилар деб ўйлайсизми? Аллоҳга қасамки, асло йўқ! Аксинча, қиёмат куни ҳисоб, ажрим кунидир. У кунда ҳақлар эгаларига қайтарилиб, дунёда хусуматлашганлар ўртасида адолатли ҳукм чиқарилади. У кунда одамларнинг кўз ўнгида ҳақиқатлар юзага чиқади. Ҳар бир жон қилган касбига, амалига яраша мукофот ёки жазо олади. У кунда ҳеч кимга зулм қилинмайди. Ҳеч кимнинг ҳаққи зое бўлмайди. Ҳеч бир мазлум чорасиз қолмайди, ҳеч бир золим ўзини қутқарадиган дўст, ёрдамчи топа олмайди. Ўша кунда мулк Воҳид (Ягона) ва Қаҳҳор (Ғолиб) Аллоҳники бўлади. Аллоҳ таоло ўша кунда бандалари ихтилоф қилган нарсалар борасида ҳукм қилади. 

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

 

الْيَوْمَ تُجْزَىٰ كُلُّ نَفْسٍ بِمَا كَسَبَتْ ۚ لَا ظُلْمَ الْيَوْمَ ۚ إِنَّ اللَّهَ سَرِيعُ الْحِسَابِ

 

«Бугунги кунда ҳар бир жон ўзи қилган касбга яраша жазо олур. Бугунги кунда зулм йўқдир. Албатта, Аллоҳ ҳисобни тез қилгувчи зотдир» (Ғофир сураси, 17-оят).


وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَتُؤَدَّنَّ الْحُقُوقُ إِلَى أَهْلِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُقَادَ لِلشَّاةِ الْجَلْحَاءِ مِنَ الشَّاةِ الْقَرْنَاءِ» (رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қиёмат куни ҳақларни ўз аҳлига адо қилурсиз. Ҳаттоки шохсиз қўйга шохли қўйдан ўч олинади» деганлар.

Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти.

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Абу Синон Қасмалий айтади .Ваҳб Ато Хуросонийнинг олдига бориб, шундай деди.Эй Ато, ҳолингга вой Илмингни подшоҳлар ва дунёга қул бўлганлар эшиги олдига олиб давоми...

1871 07:10 / 18.05.2019
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта қизлари, яъни Зайнаб, Руқайя ва Умму Кулсумлар оталаридан аввал дорилбақога риҳлат қилишган. Руқайя ва Умму давоми...

1022 12:03 / 01.11.2020
Ҳиндистон мусулмонларининг бош рамзи бўлган Тож Маҳал масаласи кун мавзусига айланиб бормоқда. Бу сафар Ҳиндистон Археология бошқармаси мақбарамасжид ҳудудида давоми...

3458 14:08 / 09.11.2018
Кўзимиз тезтез тушиб турадиган, лекин баъзида назаримизга илмайдиган арқон ҳақида ҳеч жиддий ўйлаб кўрганмисиз Унинг беминнат хизматлари барчамизга маълум, давоми...

2386 15:30 / 19.01.2019