1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Энди Тож Маҳалда намоз ўқиб бўлмайдими?

14:08 / 09.11.2018 3447 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳиндистон мусулмонларининг бош рамзи бўлган Тож Маҳал масаласи кун мавзусига айланиб бормоқда.
Бу сафар Ҳиндистон Археология бошқармаси мақбара-масжид ҳудудида мусулмонларга намоз ўқишни тақиқлаб қўйди. Times of India бундан буён маҳаллий мусулмонларга фақат жума намозини ўқишга рухсат берилади. Бунинг учун соат 12:00 дан 14:00 гача вақт тақдим этилади. Шунда ҳам Тож Маҳал ҳудудига фақат ҳужжатлар текшируви ва шахснинг тасдиқланишидан кейин кириш мумкин бўлади. Ҳаттоки, имом ва бошқа ходимларнинг ҳам жума кунларида бир неча соатга келиб кетишларига ижозат берилган.

Бу охирги йилдаги Бобурийлар қурдирган мусулмонларнинг ушбу бутун дунёга машҳур обидаси билан боғлиқ биринчи нохуш ҳолат эмас. Шу йилнинг январь ойида Агра суди ҳиндистонлик бўлмаган, масалан, келиб чиқиши Бангладешдан бўлган мусулмонларга масжидда намоз ўқишларини тақиқлаб қўйган эди. Бу, гўёки хавфсизлик чораларига риоя қилиш эди. Хабарингиз бор, ёз бошларида эса Тож Маҳал ҳинд миллатчиларининг ваҳшиёна ҳужумига учради. Ушбу воқеа ўз ниҳоясига етмасдан, мақбара аянчли ҳолатда эканлиги ва шошилинч тарзда таъмирлаш ишларига муҳтожлиги эълон қилинди. Бузилишнинг сабаби деб, экологик муаммолар ва обидага қараб туришнинг имконияти йўқлиги айтиб ўтилди. Ўшанда Ҳиндистон Археология бошқармаси томонидан обидани капитал таъмирдан ўтказиш ёхуд тўлиқ бузиб ташлаш талаби ҳам илгари сурилган эди.
Авваллари мусулмонлар Тож Маҳалда намоз ўқиш учун сайёҳларнинг кириш чиптасини сотиб олишлари талаб қилинарди. Энди бўлса маҳаллий мусулмонларга шу атрофдаги бошқа масжидларда намоз ўқиш таклиф этилмоқда.

Ҳиндистон Археология бошқармаси масжидга ташриф буюришни ман қилинаётганлигини мамлакат Олий судининг июль ойи қарорини ижро этилиши билан изоҳламоқда. Унга кўра, бу атрофдаги фақат 15 та масжидда намоз ўқилиши мумкин. Суд қарорига мувофиқ, ушбу тарихий ва маданий обида жиддий қараб туришни талаб этади, мусулмонлар эса намозни бошқа масжидларда ўқисалар ҳам бўлади.
Ўз навбатида Тож Маҳалнинг нозирлари (имом ва бошқа ходимлари) шу кунларда бу тақиқни бекор қилиш чораларини кўрмоқдалар. Маълум бўлишича, обиданинг имоми яқин орада Ҳиндистон Археология бошқармаси раҳбарияти билан шахсан учрашиб, диний обида билан боғлиқ барча муаммоларни муҳокама қилиб олишни режалаштирган.

 

Islom.uz порталитаҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Зайнаб у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳижрат қила олмай, Маккада қолиб кетганди. Бадр жангида асир давоми...

2966 09:00 / 29.03.2021
181. Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ Ҳеч қачон ҳақ билан ҳақ ўртасидаги курашни топмайсан кўрмайсан. Чунки, ҳақ биттадир. Ҳақ билан ботил ўртасидаги давоми...

3869 18:47 / 11.05.2017
Ҳаммод ибн Салама айтади .Қачон Сулаймон ибн Таймийнинг олдига Аллоҳга тоат қилинадиган пайтда борсак, албатта тоат қилаётган бўларди. Қачон намоз пайтида борсак, давоми...

1191 08:00 / 19.02.2021
Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз .Таровеҳ, деб номланиши ҳаммага маълум. Таровеҳ ndash роҳат, истироҳат маъносидадир. Чунки мазкур намоз истироҳат давоми...

1269 11:30 / 23.04.2020