1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Эй уммат қиёмат яқин... (тўртинчи мақола)

15:33 / 12.06.2020 2363 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳузайфа ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалом олдимизга чиқиб келдилар. Биз гаплашиб ўтирган эдик. Бас, у зот: «Нимани гаплашмоқдасизлар?» дедилар. «Қиёматни гаплашмоқдамиз», дейишди. «Албатта, у ундан олдинги ўнта аломатни кўрмагунингизча қоим бўлмас», дедилар ва Тутунни, Дажжолни, Доббани, қуёшнинг мағрибидан чиқишини, Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи васалламни нозил бўлишларини, Яъжуж-Маъжужни, учта ер ютишни; машриқдаги ер ютишни, мағрибдаги ер ютишни ва араб жазирасидаги ер ютишни ва охири Ямандан чиқиб одамларни маҳшарга қувлайдиган ўтни зикр қилдилар».

Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Шарҳ: Бу ҳадису-шарифда қиёматнинг катта аломатларидан бир нечтаси ҳақида сўз кетмоқда.

1.Тутун.

Қиёматдан олдин бир тутун зоҳир бўлади. У кофирларнинг нафасини олади ва мўминлар учун тумовдек бўлади. Ўша тутун ер юзида қирқ кун туради.

2.Дажжол.

Дажжол ҳақидаги батафсил маълумотлар келгуси саҳифаларда келади, иншааллоҳ.

3.Добба.

Қиёматнинг энг катта аломатларидан бири бўлган «Добба»-жонвор ҳақида «Намл» сурасида бир оят бор. Аллоҳ таоло:
«Қачонки уларнинг бошига сўз(ланган азоб) тушганида, Биз улар учун ердан бир добба-жонивор чиқарамиз. У уларга, албатта, одамлар Бизнинг оятларимизга ишонмайдиган бўлганларини айтиб беради», деган.

Бу ҳодиса қиёматнинг аломатларидан биридир. Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада кофирлар бошига ваъда қилинган сўз–қиёмат азоби тушиш чоғида ердан бир ҳайвон чиқариши ҳақида хабар бермоқда. Демак, бу ишнинг бўлиши муқаррарлигида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Саҳиҳ ҳадиси шарифларда бу ҳайвон қиёматнинг аломатларидан бири эканлиги, тавба қилса, фойда бермайдиган вақт бўлиб қолганда чиқиши ҳақида хабарлар келган.

Ҳофиз ибн Касир: «Бу жонивор охири замонда, одамлар фасодга берилганда, Аллоҳнинг амрини тарк қилганларида ва ҳақ динни ўзгартирганларида чиқади», деганлар.

(Давоми бор)

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Абдурраҳмон ибн Авф билан Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳумо учрашиб қолишди. Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг кўп сажда қилишини билган Абдурраҳмон ибн Авф давоми...

1572 07:00 / 01.07.2019
Исломда ҳаром қилинган жинсий алоқаларнинг яна бир кўриниши ўзаро никоҳланиши ҳаром бўлганларнинг никоҳланишидир.Аллоҳ таоло эркак учун никоҳланиш ҳаром бўлган давоми...

2139 11:02 / 22.08.2020
Одамлар билан бўладиган муомалада ўзимизни қандай тутишни белгилаб берувчи қоида Аллоҳ азза ва жалланинг .Одамларга яхши сўз айтинг, Бақара сураси, 83оят деган давоми...

1873 10:05 / 12.12.2019
156. Ҳар бир бахтли эркакнинг ортида солиҳа аёл бор.157. Аёл уч кишини ёқтирмайди1. Ўзидан чиройлироқ аёлни.2. Ёшини сўраган кишини.3. Ўтмишини сўраган кишини.158. Бойнинг давоми...

4341 18:36 / 25.04.2017