1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўзаро никоҳи ҳаром бўлганларга никоҳланиш (ўн тўртинчи мақола)

11:02 / 22.08.2020 2130 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда ҳаром қилинган жинсий алоқаларнинг яна бир кўриниши ўзаро никоҳланиши ҳаром бўлганларнинг никоҳланишидир.

Аллоҳ таоло эркак учун никоҳланиш ҳаром бўлган аёлларни қуйидагича баён қилиб берган:

ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ

«Оталарингиз ўз никоҳларига олган аёлларни сиз ўз никоҳингизга олманг! Аввал ўтган бўлса, майли. Бу иш, албатта, фоҳиша, ғазабнок иш ва қандай ҳам ёмон йўлдир!» (Нисо сураси, 22-оят).

ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ

«Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари ҳаром қилинди. Агар у(хотин)лар билан қовушмаган бўлсангиз, (қизларига уйланишингизда) гуноҳ йўқ. Ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари, опа-сингилни қўшиб олмоғингиз ҳаром қилинди. Магар аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмли Зотдир». (Нисо сураси, 23-оят).

Никоҳ муқаддас нарсадир. Албатта, бу алоқани тўғри ҳолда ўрнатиш керак. Бунинг учун эса, уйланмоқчи бўлган инсон ўзига мос жуфт танламоғи зарур. Танлаш жараёнида эътибор бериш фарз бўлган шарт – хотинликка танланаётган аёлнинг никоҳи танловчи эркакка ҳалол бўлиши керак. Ислом шариати мусулмон эркакларга айрим тоифа аёлларга уйланишни ҳаром қилган. Мазкур тоифалар ушбу оятда, бундан олдинги ва кейинги оятларда ва Пайғамбаримизнинг ҳадисларида баён қилинган.

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ

«Қўлингизга мулк бўлиб тушганлардан бошқа эрли аёллар ҳам (ҳаром қилинди). Бу сизларга Аллоҳнинг ёзганидир. Ана ўшалардан бошқаларни поклик ва зино аралаштирмаган ҳолда молларингиз ила талаб қилмоғингиз ҳалол қилинди. Улардан ҳузурланишингиз сабабидан маҳрларини беринг. Бу фарздир. Фарз маҳрдан кейин ўзаро розилик ила келишганингиз гуноҳ эмас. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир» (Нисо сураси, 24-оят).

Ўзаро никоҳланишнинг ҳаром бўлиши икки турлидир:

Аввалгиси: Никоҳланиш абадий ҳаром.

Иккинчиси: Никоҳланиш вақтинчалик ҳаром.

Эркак учун никоҳланиш абадий ҳаром бўлган аёллар:

1. Она ва онанинг онаси, қанча юқориласа ҳам.

2. Қиз, қизнинг қизи, қанча пастласа ҳам.

3. Опа-сингиллар, ота бир бўладими, она бир бўладими фарқи йўқ.

4. Амма ва холалар.

5. Ака-укалар ва опа‑сингилларнинг қизлари.

6. Хотинининг онаси, яъни қайнона (Хотини билан ажрашгандан кейин ҳам).

7. Хотинининг бошқадан бўлган қизи, яъни ўгай қиз (Бунда эркак ўша аёлга уйлангач жинсий яқинлик қилмасдан ажрашган бўлса, ўша аёлнинг бошқа эрдан бўлган қизига уйланиши жоиз бўлади).

8. Ўз сулбидан (яъни пуштикамаридан) бўлган ўғлининг хотини, яъни келин (Ўғил хотини билан ажрашгандан кейин ҳам).

9. Отасининг хотини, яъни ўгай она (Ота хотини билан ажрашгандан кейин ҳам).

10. Юқоридаги тўққиз бандда кўрсатилганларнинг ҳаммаси эмишлик орқали бўлганда ҳам.

Эмикдош деб ҳисобланиш учун икки ярим ёшдан кичик бўлган гўдакнинг ўз онасидан бошқа онанинг сутини бир маротаба комил суратда ичиши тушунилади. Бундай бўлмаса, эмикдош ҳисобланмайди.

11. Бирор аёл билан зино қилган бўлса ёки унинг фаржининг ичига шаҳват ила қараган бўлса ёки эркак аёлни ёки аёл эркакни шаҳват ила ушлаган бўлса, эркак учун ўша аёлнинг онаси ва қизларига никоҳланиши ҳаром бўлади. Санаб ўтилган ҳолатлардаги аёл киши тўққиз ёшдан кичик бўлиб жуссаси катта бўлмаса, зино қилгандан бошқа ҳолатларда ўша аёлнинг онаси ва қизлари ҳаром бўлмайди.

Аёллар учун турмуш қуриши абадий ҳаром қилинган эркаклар юқоридаги санаб ўтилган эркак учун никоҳланиш абадий ҳаром бўлган аёлларга қиёс қилинади.

Афзал Аброр таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилик катта фақиҳ имомлар, муҳаддислар ва мужтаҳидлар томонидан Исломнинг мадори деб аталган ҳадиси шарифлардан бири қисқача қилиб .Зуҳд ҳадиси, деб давоми...

1924 18:40 / 29.01.2019
Ортиқча ва ноўрин мақтов маддоҳликдир. Бирор мансаб ёки манфаат илинжида одамларни юзига мақтовчи, асли йўқ, ҳақиқатга зид ва ботил нарсаларни тарғиб қилувчи давоми...

2467 17:04 / 14.11.2018
Нас сурасиМаккада нозил бўлган. 6 оятдан иборат. Қуръони Каримнинг охирги сураси бўлмиш бу сураи каримага ҳам унинг биринчи оятдаги .Нас, сўзи ном бўлиб қолган. давоми...

2719 16:05 / 12.11.2019
Аллоҳ таолонинг улулазм пайғамбарларидан бўлмиш Иброҳим алайҳиссалом жуфти ҳалоллари Сора онамиз билан узоқ ҳаёт кечирдилар. Уларнинг ҳаёти Аллоҳ ва дин йўлида давоми...

3255 16:00 / 28.05.2023