1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзанинг мустаҳаблари

17:00 / 13.05.2020 1868 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғизларини намоз ўқишдан олдин бир неча дона ҳўл хурмо билан очар эдилар. Агар ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмо билан, у ҳам бўлмаса, бир неча ҳўплам сув ичар эдилар».

Термизийнинг ривоятида:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қишда хурмо билан, ёзда сув билан оғиз очар эдилар», дейилган.

Шарҳ: Бу ривоятларда ҳам нима билан оғиз очиш яхши эканлиги ҳақида сўз кетмоқда. Хурмо билан сув бу борада асосий нарсалар эканлиги таъкидланмоқда.

Рўзанинг мустаҳаблари ҳақидаги барча далилларни диққат билан ўрганиб чиққан Ҳанафий уламолар қуйидаги амалларни рўзанинг мустаҳаблари сифатида қайд этганлар:

1. Бирор нарса билан, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш. Саҳарликни кечанинг охиригача суриш.

2. Қуёш ботиши билан тезда, Шом намозини ўқишдан олдин оғизни очиш. Оғизни ширин ва ҳўл нарса билан очиш афзал.

3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар ила дуо қилиш.

4. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.

5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғусл­ни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш.

6. Тил ва тана аъзо­ларини ортиқча гап-сўз ва амаллардан тийиш.

7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш бўлган нарсаларни тарк қилиш.

8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайри эҳсонни кўпайтириш.

9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва саловотларни кўпайтириш.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Музораба мутлақ ёки қайдланган бўлади.Мутлақ музораба ҳеч қандай қайдларсиз ниҳоясига етади. Бунда банк ёки пулдор шахс молни музорабага бериб, иш, макон, замон, давоми...

7054 17:45 / 31.12.2019
Убода ибн Сомитдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳдан ўзга илоҳи маъбуд йўқ, У Ўзи ёлғиздир, Унинг шериги йўқ, давоми...

5029 20:00 / 02.05.2019
Умарул Форуқ розияллоҳу анҳу халифалиги даврида таниқли саҳобалардан Абу Дардо розияллоҳу анҳуни Шомдаги бир амалга тайинламоқчи бўлди. У аввалига қайсарлик давоми...

1563 18:11 / 19.01.2020
I боб Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Билгилки, ҳар бир муслим ва муслимага дин ишларида муҳтож бўладиган таҳорат, намоз ва шариатнинг бошқа давоми...

6635 17:35 / 06.03.2019