1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Илм талаб қилиш ҳақида

17:35 / 06.03.2019 6633 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

I боб 

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: «Билгилки, ҳар бир муслим ва муслимага дин ишларида муҳтож бўладиган таҳорат, намоз ва шариатнинг бошқа ҳукмлари ҳамда ҳаётий ишларида зарур бўлган нарсаларни биладиган миқдорда илм ўрганиш фарздир. Бундан ошиқчаси фарзи айн (ҳар бир киши ўрганиши шарт) эмас, балки фазилатдир, уни тарк қилса ҳам, зиёни йўқ. хуллас, киши ўз муҳтож бўладиган нарсаларнинг илмини таҳсил қилиши фарз. Чунки Аллоҳ таоло:

 

ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ

 «Агар билмайдиган бўлсангиз, аҳли илмлардан сўранглар» (Наҳл, 43), дейди. Яна бир бошқа оятда:

ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ

«Улар яна: «Агар тинглаб, ақл юргизувчи бўлганимизда, дўзах эгалари қаторида бўлмас эдик», дерлар» (Мулк, 10), деб айтган.

Аллоҳ таоло уларни билмаганликлари сабабли дўзах аҳлидан бўлганини хабар қилди.

Макҳул Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслимага фарз», деганлар. Бошқа бир ҳадисда: «Илмни, гарчи Чинда бўлса ҳам талаб қилинглар», дейилади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Илм йўқолишидан олдин уни маҳкам тутинглар, илмнинг йўқолиши илм соҳибларининг кетишидир. Илмни маҳкам тутинглар, чунки ҳеч ким қачон унга муҳтож бўлишини билмайди», дедилар. Сўнг одамлар керагидан зиёда илм олиш ҳақида гаплашишди. Баъзилар: «Агар киши ўзи муҳтож бўладиган миқдорда илм олса, унга амал қилиш билан машғул бўлиши ва илм олишни тарк қилиши лозим», дейишди. Бошқалар эса: «Кишининг ортиқча илм билан машғул бўлиши унинг фарз амалларига нуқсон кирмаса афзалдир», дейишди. Шу сўз тўғри. Аввалги тоифанинг ҳужжати Жаъфар ибн Бурҳон Маймун ибн Миҳрондан, у эса Абу Дардодан қилган ривоятдир. У зот айтганларки: «Билмайдиган кишига бир марта вайл бўлсин, билиб туриб амал қилмаганга етти марта вайл бўлсин».

Фузайл ибн Иёз айтадилар: «Ким билган нарсасига амал қилса, Аллоҳ унга билмайдиган нарсаларини ҳам ўргатиб қўяди, чунки амал ўзи учун, илмининг ортиқчасини талаб қилиш бошқалар учундир, нафсининг ишлари билан машғул бўлиш муҳимроқдир, чунки бу унинг бўйнидаги вазифадир».

Аллоҳ таоло Зумар сурасида шундай марҳамат қилади:

ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ

«Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!» (9-оят).

Бошқа бир оятда:

ﮁﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ

«(Аллоҳнинг) Китобини (одамларга) таълим бериб, ёлғиз Парвардигорга ибодат қиладиган кишилар бўлинглар!» (Оли Имрон, 79).

Муфассирлар бу оятни «уламоларнинг фуқаҳолари бўлингиз», деб тафсир қилишади. Субон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Илмнинг фазли амалдан яхшироқдир. Сизларнинг динингизнинг эгаси тақводир».

Ҳасан Басрий: «Бир киши илм ўрганиб, сўнг уни бошқаларга ўргатиши ҳам амал ҳисобланади», деб айтганлар.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Кечаси бир соат илм ўқиш кечаси ибодат қилиб чиқишдан кўра Аллоҳга суюклироқдир», деганлари ривоят қилинган.

Авф ибн Абдуллоҳ айтадилар: «Бир киши Абу Зар Ғифорийга келиб: «Мен илм олишни хоҳлайман, лекин уни зое кетказишдан ва унга амал қилмасликдан қўрқаман», деди. Абу Зар Ғифорий: «Бошингга илмни қўйишинг (бўйнингга олишинг) жоҳилликни қўйишингдан кўра яхшироқдир», дедилар. Сўнг ўша киши Абу Дардонинг ҳузурларига бориб, у зотдан ҳам шу нарсани сўради. Абу Дардо: «Инсонлар қабрларидан ўлган ҳолатларига кўра тирилтириладилар, олим олим бўлиб, жоҳил жоҳил бўлиб», дедилар. Сўнг Абу Ҳурайрага бориб, у зотдан ҳам шу ҳақда сўради. Абу Ҳурайра унга: «Илмни ўрганмасликнинг ўзи уни зое қилишдир», деб жавоб бердилар.

Уламолар дунё тургунча туради, гарчи ўзлари бўлмасалар-да, қалбларда сиймолари яшайверади. Чунки амалнинг фойдаси фақат кишининг ўзига, илмнинг манфаати эса, ўзига ва бошқаларга. Демак, илм амалдан афзал экан, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Инсонларнинг энг яхшиси инсонларга кўпроқ манфаати тегадигани», деганлар.

Ривоят қилишларича, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Амалларнинг қайси бир афзал?» деб сўради. Набий алайҳиссалом: «Илм», дедилар. У киши иккинчи, учинчи бор сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга авалгидек жавоб бердилар. Шунда у киши: «Эй Расулуллоҳ, сизга саломлар бўлсин, мен амал ҳақида сўраяпман», деди. Набий алайҳиссалом: «Аллоҳ амалларни илмсиз қабул қиладими?» дедилар.

Яна ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда садақа қиладиган нарсанинг энг афзали илм ўрганмоғи, сўнг уни ўзидан бошқаларга ўргатмоғидир», дедилар. Бу ҳақда ҳадислар бисёр.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Воиз Ибн Саммок айтади .Ибодатгўй бир киши ҳақида эшитиб қолдим. Уни қидириб топиб, уйига бордим. У киши уйида ўзига қабр кавлаб олган экан. Ўзи эса қабрнинг бир давоми...

3770 11:00 / 29.06.2022
Хатми Қуръон чоғида риоя қилиш керак бўлган одоблар ҳам бор бўлиб, булар саҳобаи киромлар ва улуғ Қуръон устозларидан нақл қилингандир. Улардан асосийлари давоми...

18729 09:30 / 29.04.2019
Фарзандларга тарбия энг аввало оилада, отаона томонидан берилади. Кейинроқ эса уларга устозлар ёрдамчи бўлишади. Фарзанд тарбиясида устозларнинг қандай бурч ва давоми...

1839 10:45 / 06.03.2020
Абул Қосим Абдуллоҳ ибн Алий ибн Исҳоқ Тусий шундай деган.Биз Исмоил ибн Абдурроҳман Собунийга бир жуз ҳадис ўқиб берардик. Ўша жуздан озгина миқдор қолганда, у давоми...

974 16:00 / 05.11.2020