1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Инфоқ қилинг!

17:20 / 16.04.2020 1857 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ азза ва жалла Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Ўзингиз яхши кўрган нарсадан инфоқ қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Ниманики инфоқ қилсангиз, Аллоҳ уни албатта билувчидир» (Оли Имрон сураси, 92-оят).

Бир гуруҳ муфассир уламоларнинг фикрига кўра, бу ояти каримадаги «яхшилик»дан мурод жаннатдир, яъни ўзингиз яхши кўрган нарсадан инфоқ қилмагунингизча яхшиликка, яъни жаннатга эриша олмайсиз.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Мадинада хурмоси энг кўп ансорий Абу Талҳа эди. Мол-мулкининг унга энг суюклиси эса Байруҳо боғи бўлиб, у масжиднинг рўпарасида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга кирар, у ердаги қудуқнинг ширин сувидан ичар эдилар. «Ўзингиз яхши кўрган нарсадан инфоқ қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз» ояти нозил бўлганда Абу Талҳа: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ таоло «Ўзингиз яхши кўрган нарсадан инфоқ қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз», демоқда. Мен учун мол-мулкимнинг энг суюклиси Байруҳо эди, у Аллоҳ учун садақа бўлсин! Унинг Аллоҳ ҳузурида яхшилик ва захира бўлишини умид қиламан. Эй Аллоҳнинг Расули, уни Аллоҳ сизга кўрсатган жойга сарф қилинг», деди. Шунда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Воҳ! Бу жуда катта мол-ку! Айтган сўзингни эшитдим. Уни қариндошларингга берсанг, дейман», дедилар. Абу Талҳа: «Шундай қиламан, эй Аллоҳнинг Расули», деди ва уни қариндошлари ҳамда амакиваччаларига тақсимлаб берди».

Азиз биродарим, сиз ҳам умрингизда ақалли бир марта мана шу ояти каримага амал қилинг! Ўзингиз севган, яхши кўрган нарсангизни Аллоҳ учун садақа қилинг, инфоқ қилинг, шояд оятда айтилган яхшиликка – жаннатга шу ила ноил бўлсангиз.

Нодирбек Хидиров

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан ибн Абдулазиз Ҳошимий Аббосийдан ривоят қилинади .Тушимда Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарирни кўриб, .Ўлим қандай бўлди, деб сўрадим. .Фақат яхшилик кўрдим,, деди. давоми...

1599 07:10 / 17.10.2019
Убайд ибн Умайр ўлим тўшагида ётганда .Нима хоҳлайсиз, деб сўрашди. У .Қуръонни яхши ўқийдиган киши менга Қуръон ўқиб берсин,, деди..Солиҳлар гулшани, китобидан

1302 08:37 / 17.04.2020
Аслам алҲабаший қора қул бўлиб, бир яҳудийнинг қўйларини боқиб юрадиган чўпон эди. Ибн Исҳоқдан ривоят қилинишича, бир куни ўша қул Хайбардаги бир қўрғонда давоми...

2770 09:00 / 27.04.2021
Жуда қартайиб қолган киши рўза тутишга ожиз бўлса, оғзини очади ва ҳар бир тутмаган куни учун бир мискинга садақаи фитр миқдорида таом беради. Кейинроқ рўза давоми...

1933 10:00 / 23.05.2019