1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Закот ҳақдорларга қандай бўлинади?

15:00 / 21.05.2020 1094 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Закот масаласи қандай ҳал қилинади?

Агар бугунги кунимиз эътибори билан оладиган бўлсак, ҳозир қуллар йўқ. Аммо уларнинг ўрнига мусулмон асирлар қўйилиши мумкин. Кўпгина жойларда закотчилар ҳам йўқ. Закотни мол эгасининг ўзи ёки унинг вакили беради. Бу ҳолда закотчининг улуши ҳам тушиб қолади.

Қадимда уламоларимиз закотни бўлиш масаласида «Бир тоифага берилса бўладими?», «Ҳамма тоифага бериш шартми?», «Бўлинганда ҳаммага тенг бўлинадими?» каби саволларга турлича жавоб берганлар. Бу ишлар ҳар бир замоннинг ва маконнинг шароитига қараб ечилиши лозим бўлганлиги учун ҳам Қуръон ва суннатда асосий йўналишлари кўрсатиб қўйилиб, тафсилотлари мусулмонларнинг уламоларига ҳавола этилган. Улар ўз замонлари ва маконлари шароитидан келиб чиқиб, асосий қоидаларга суянган ҳолда жузъий масалаларни ечаверадилар.

Ушбу масалани тўлиқ ўрганиб чиққан уламоларимиз хулоса тариқасида қуйидагиларни айтадилар:

1. Агар закотга тушган мол кўп бўлса, барча тоифадаги ҳақдорларга бериш керак.

Мавжуд ҳақдор тоифалардан бирортасини маҳрум қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

2. Ҳамма тоифаларга тенг бўлиш ҳам вожиб эмас.

Бунда ҳолатга қаралади. Мисол учун, бир юртда мингта фақир, юзта қарздор ва ўнта ибн сабийл бўлиши мумкин. Албатта, тушган закотни учга бўлиб, уч тоифага берилмайди, балки эҳтиёжга қараб тақсимланади.

3. Закотни баъзи тоифаларгагина бериш ҳам жоиз. Бу иш ҳам шароитга қараб бўлади. Шу билан бирга, бир тоифага оид ҳақдорларнинг ҳаммасига бир хил миқдорда мол бериш ҳам шарт эмас. Ҳолат ва эҳтиёжга қараб,  турлича бўлиши мумкин. Албатта, бу хилда тақсимлашда ҳавои нафс амри эмас, шариат амри, адолат юзасидан қараш йўли устун туради.

4. Мискин ва фуқаролар тоифаси ҳаммадан олдинда туради. Чунки закотнинг биринчи навбатдаги ҳақдорлари ўшалардир. Закотдан тушган маблағни фақир ва мискинларни қўйиб, бошқа харажатларга ишлатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

5. Агар закот идораси, закотчилар бўлса, улар учун саккиздан бир улушдан ортиқ молни олиб бўлмайди.

6. Закот оз миқдорда бўлса, бир тоифага ва ёки  бир кишига берган маъқул. Чунки оз нарса кўпчиликка тарқатилганда закотдан кўзланган мақсад ҳосил бўлмайди. Озга тар­қатилганда эса мақсад оз бўлса ҳам ҳосил бўлади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хотинқизлар, хуш бўйлар меҳри,Бу дунёда дилга бўлди жо.Кўнглим хуши, кўзим қорасиДил юпанчи намозда аммо.Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳикматли давоми...

1187 17:30 / 31.10.2020
Ҳомилани жисмоний ва руҳий жиҳатдан толиқтирмай, яхши ривожланиб боришини таъминлаш ҳам унинг соғлом бўлишининг омилларидан биридир.Ҳомила ҳар тарафлама яхши ва давоми...

2980 13:09 / 17.10.2018
Қуръони каримда фиръавндан ташқари унинг яқин хизматкорларидан бири ndash Ҳомоннинг исми ҳам тилга олинади. Аммо қизиғи шундаки, Тавротда, Мусо алайҳиссалом ва у давоми...

6228 17:00 / 30.12.2018
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарсани сўрашдан наҳий қилинган эдик. Бизга бадавий аҳллардан давоми...

1810 09:30 / 04.05.2019