1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусҳафи шарифнинг навбатдаги нашри халқимизга тақдим қилинди

13:46 / 11.01.2020 1742 pdf Ўқиш режими + -

2020 йилнинг 11 январь санаси юртимиз учун илоҳий мўъжиза бўлмиш Қуръони Карим Мусҳафи шариф нури билан бошланди. Бугун эрта тонгдан «Hilol nashr» нашриёт-матбаа босмахонаси олдида яна одамлар гавжум бўлди. Ушбу нашриётда чоп этилган Мусҳафи шарифнинг навбатдаги нашри халқимизга тақдим қилинди.

Бу мусҳаф Мадина мусҳафининг нусхаси асосида, расми Усмонийда, Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятига кўра ҳамда хаттот шайх Усмон Тоҳонинг хатида тайёрланди. Қуръони Каримнинг ушбу нусхасини кўрикдан ўтказиш, завобитларини қўйиш ва тадқиқ этиш ишлари Сурия Араб Республикаси «Мусҳаф битиш илмий ҳайъати»нинг собиқ раҳбари, шайх, ҳофиз Яҳё Муҳаммад Носиҳ бошчилигидаги мутахассислар тарафидан амалга оширилди.

Ушбу нашр Исмоил Муҳаммад Содиқ раҳбарлигидаги «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ва «Ғавсоний» нашриёти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида, ушбу нашриётнинг расмий рухсати ва аслий нусхаси асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда нашрга тайёрланди.

Бугунги сана қалблари Қуръонга ошно мухлислар учун яна бир бор унутилмас кун бўлди. Қуръонни қўлига олган ва уни кўзига суртган Мусҳаф мухлисларининг кўзларидан севинч ёшлари қалқиди.

Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишларга бош-қош бўлганларни Қуръон билан банд қилсин, Қуръон ҳидоятида бардавом қилсин, охиратда Қуръон шафоатига эриштирсин!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ичида Аллоҳнинг аҳли бор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?» дейишди. У зот: «Улар аҳли Қуръонлар – Аллоҳнинг аҳллари ва хос бандаларидир», дедилар»

Аҳмад ва Ибн Можа ривояти.

Аллоҳ таолодан барчамизни Ўзининг аҳли ва хос бандалари бўлмиш аҳли Қуръонлардан қилишини сўраймиз.


Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Айни кунларда муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Қорақалпоғистон диёрига ташрифлари давом этмоқда. Сафар асносида маърифий суҳбатлар ташкил этиш баробарида давоми...

1128 09:54 / 23.02.2022
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирдлари, .Зикр аҳлидан сўранг, ҳайъати аъзоси, .Аssoоdiq, асосчиси, устоз Абдулманнон Абдуллоҳ давоми...

819 14:26 / 06 апрель
10 августдан бошлаб хорижлик зиёратчиларга Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берилади. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди.Саудия Арабистони ҳукумати маълум давоми...

2428 16:30 / 27.07.2021
Президент топшириғига кўра Самарқанд шаҳрида Ипак йўли давлат музейини ташкил этиш, Амир Темур боғларини қайта тиклаш, Бибихоним мажмуасини реставрация қилиш, давоми...

495 15:22 / 17 март
Аудиолар

121531 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43017 14:35 / 11.08.2021