1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари қорақалпоқ аҳли билан учрашдилар

09:54 / 23.02.2022 1119 pdf Ўқиш режими + -

Айни кунларда муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Қорақалпоғистон диёрига ташрифлари давом этмоқда. Сафар асносида маърифий суҳбатлар ташкил этиш баробарида қорақалпоқ аҳлини юртдаги янгиланишлар моҳияти ҳақида хабардор қилиш, уларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутиш, таклиф ва мурожаатларини ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Оролбўйи минтақасини ҳар жиҳатдан ривожлантириш бўйича ҳукуматимиз томонидан амалий ишлар бажарилмоқда. Айниқса, аҳолини иш билан таъминлаш, оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш, ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш ва атроф-муҳитни ўнглашга қаратилган манзилли дастурлар ижро қилинмоқда.

Муфтий ҳазратларининг ушбу минтақага ишчи гуруҳлар қаторида уюштирган сафарлари мобайнида у ердаги аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қилиш, олиб борилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш билан чекланиб қолмай, Давлатимиз Раҳбари томонидан белгиланган муҳим вазифаларни адо этишда соҳа ходимларининг муносиб ҳиссасини таъминлашга ундамоқдалар.

Ушбу сўзларнинг амалий ифодаси сифатида Муфтий ҳазратлари Диний идора ҳисобидан Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиётини маънавий-маърифий соҳадаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион сўм хайрия сифатида ажратилди. Мазкур молиявий ёрдам минтақадаги масжид-мадрасалар фаолиятини яхшилаш ва диний соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш кабиларга йўналтирилади.

Маълумки, Қорақалпоғистонда 61 та жоме масжид фаолият юритади. Уларда 16 нафар олий маълумотли, 45 нафар ўрта махсус имом-хатиблар меҳнат қилади. Шунингдек, мазкур масжидларда 5 нафар олий маълумотли, 63 нафар ўрта махсус имом ноиблари ҳам хизмат кўрсатмоқда.

Ўтган йили 8 нафар имом-хатиб Тошкент ислом институти ҳузуридаги модуль таълим тизимига олий маълумотли қилиш учун ўқишга қабул қилинди. Бундан ташқари, 2 нафар имом-хатиб Тошкент ислом институти сиртқи бўлимини муваффақиятли тамомлади.

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти тасарруфидаги диний ташкилотлар ва соҳа ходимларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишларини бундан буён ҳам давом эттирилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Макка ва Мадина ўртасидаги Ҳарамайн тезюрар темир йўл алоқаси шу ой охирида очилади. Ушбу хизмат 2020 йил март ойида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган давоми...

1624 12:30 / 18.03.2021
Июл ойи охирларида, Қурбон ҳайити арафасида Қозоғистонда биринчи рақамли ислом банки ndash Tayyab расман ўз фаолиятини бошлади.Компания асосчиси ва бош директори Иван давоми...

1426 09:22 / 12.08.2021
Бугун ахборот технологиялари кириб бормаган соҳа қолмади. Қайси бир жабҳани олмайлик, қулайлик ва тезкорлик бобида замонавий ахборот технологиялари катта давоми...

1458 22:07 / 27.03.2021
Бугун 10 апрель куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг мажлислар залида муборак Рамазон ойида Қуръони Карим хатмоналарини юртимиз масжидларида давоми...

2242 17:09 / 10.04.2021
Аудиолар

120830 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42399 14:35 / 11.08.2021