1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Аллоҳ билан унсу улфат бўлиш

05:00 / 01.03.2017 3283 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АЛЛОҲ БИЛАН УНСУ УЛФАТДА БЎЛИШ ВАЛИЙ ЗОТЛАРГА БЕРИЛГАН НЕЪМАТДИР:

Аҳмад ибн Ҳанбал агар тунда ибодат билан бедор бўлмайдиган талабани кўрсалар уни таълим олишдан тўхтатардилар. Тунларнинг бирида у кишининг ҳузурларида Абу Исмат номли бир киши бирга қолди. Имом унинг таҳорати учун сув қўйдилар. Кейин бомдод намозига азон айтилишидан олдин келсалар уни ухлаган ҳолда топдилар. Сув эса қандай қўйган бўлсалар шу ҳолида турар эди. Уни имом уйғотдилар ва: "Эй Абу Исмат! Бу ерга нима учун келгансан?" десалар, у: "Мен бу ерга ҳадис талабида келганман", деди. Имом: "Сенда таҳажжуд ўқиш одати йўқ экан, қандай қилиб ҳадис талаб қиласан, қаердан келган бўлсанг шундай кетавергин", дедилар.

Имом Шофеъий: "Олим кишининг ўзи билан  Аллоҳ орасида беркитган солиҳ амали бўлиши лозим. Одамларга кўринган илм ёки амални охиратда фойдаси оздир", дедилар.

Бир киши туш кўриб: "Аллоҳ илмим сабабли гуноҳларимни мағфират қилди. Бундай одамлар озчиликни ташкил қилар эди", деди. (Имом Нававийнинг "Муқаддиматул мажмуъ" китобидан)

Абу Сулаймон Дороний: "Агар тун бўлмаганида мен дунёда қолишни хуш кўрмас эдим", дедилар.

Али ибн Баккор: "Қирқ йилдан бери мени фақат тонг отиши ҳафа қилади холос", дедилар.

Сиррий: "Фойдаларни туннинг зулматли қисмида таралашини кўрдим", дедилар.

Фузайл ибн Иёз: "Агар Қуёш ботса, Роббим билан қоронғуликда холи қолишимдан шод бўлдим. Агар Қуёш чиқса одамлар ҳузуримга киришидан маҳзун бўлдим", дедилар.

Абу Сулаймон: "Тунда ибодат қилувчилар бефойда тунни ўтказувчилардан кўра вақти мароқлидир. Агар тун бўлмаганида мен дунёда қолишни хуш кўрмас эдим", дедилар.

Ибн Мункадир: "Дунёдаги лаззатдан фақат уч нарса қолди холос: Тундаги бедорлик, биродарлар билан суҳбатлашиш ва жамоат билан намоз ўқиш", дедилар.

Олимлардан бири: "Туннинг келиши муҳаббат аҳлининг наздида худди Яъқубнинг кўз ўнгида турган Юсуфнинг кўйлагига ўхшайди", деди.

Тунги намоз унсу улфат ва неъмат бўлиб, уни фақат Аллоҳга яқин бўлган зотлар билишади холос.

Ким тунги ибодат лаззатини тотса, уни билади. Ким билса татий олади.

Аллоҳим! Бизларни ҳам тунги ибодатда қоим бўладиганлар қаторида қилгин!


Манба: www.islom.uz

Таржимон: Анвар Аҳмад


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Арабчада .хирқа,, ўзбекчада .жанда, деб аталган ўзига хос кийим кийиш бир вақтлар сўфийлар орасида кенг тарқалган эди. Сўфийларнинг турли рангдаги ямоқлар солинган давоми...

4064 15:10 / 18.08.2019
Аллоҳ таоло .Бас, тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтинг. Осмонлару ердаги ҳамду сано Уникидир. Оқшомда ва пешинда ҳам,, деган Рум, давоми...

65274 05:00 / 28.02.2017
Сатр икки қисмдир маъсиятдан сатр қилиш ва маъсиятни сатр қилиш. Авомлар мартабалари махлуқотнинг назаридан тушишидан қўрқиб Аллоҳдан маъсиятни сатр қилишини давоми...

13713 20:34 / 05.07.2017
биринчи мақола Гоҳида мурид жидду жаҳд қилиб, маъсиятларни тарк қилиб, хулқининг сайқалланганини ва энди мужоҳадага ҳожат қолмаганини гумон қилиши мумкин. Аслида давоми...

3437 13:00 / 07.11.2020