1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Уйлардаги илонлар ҳақида

11:05 / 25.11.2019 15764 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйлардаги илонлар ҳақида сўралдилар. Шунда у зот:

«Агар улардан бирортасини масканларингизда кўрсангиз, «Нуҳ сиздан олган аҳднома ҳурмати, Сулаймон сизлардан олган аҳднома ҳурмати, бизга озор бермаслигингизни сўрайман», денглар. Яна қайтиб келсалар, уларни қатл қилинглар», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилишган.

Бу ҳадиси шарифда ҳам уйлардаги илонларнинг мусулмон жинлардан бўлиши эҳтимоли риоя қилингани кўриниб турибди. Демак, улар уйда кўринганда Нуҳ ва Сулаймон алайҳиссаломларга берган аҳдномани эсларига солиш керак экан. Бундан Нуҳ алайҳиссалом жинларни нажот кемасига чиқаришдан олдин улардан одам боласига ёмонлик қилмаслик ҳақида аҳднома олганлари келиб чиқади. Шунингдек, Сулаймон алайҳиссалом ҳам ўзларига жинлар хизматкор қилиб берилганда, улардан одам болаларига ёмонлик қилмаслик ҳақида аҳднома олганлари билинади.

Демак, уйда илон кўрган одам ўша аҳдномаларни эслатганда ўша кўринган нарса мусулмон жин бўлса, озор етказмайди ва қайта кўринмайди. Агар у кўринган нарса мусулмон жин эмас, оддий илон бўлса, яна кўринади ва уни ўлдирса бўлади.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу:

«Худди кумуш таёққа ўхшаш оқ илондан бошқа ҳамма илонларни ўлдиринглар», деди».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Ушбу ривоятда васф қилинган кумуш таёққа ўхшаш оқ илон мусулмон жин эканида шубҳа йўқ экан. Яъни уйдаги илон оппоқ бўлиб, букилмасдан тўғри юрса, у илон эмас, мўмин-мусулмон жин бўлиши аниқ экан. Шунинг учун уни ўлдириш мутлақо мумкин эмас.

Уйларда бўлувчи илонларга қилинадиган муносабатлар ҳақидаги ривоятларни жамлаб, хулоса чиқарадиган бўлсак, улар уч хил бўлар экан:

1. Тўғри юрадиган оппоқ илонга тегиш керак эмас.

2. Думи кесик ва ортида икки қора чизиғи бор илонларни дарҳол ўлдириш керак.

3. Бошқа турдаги илонларни олдин уч марта огоҳлантириш лозим. Шундан кейин ҳам яна уйда пайдо бўлса, ўлдириш керак. Уйдан бошқа жойда кўринган ҳар қандай илонни ўлдирса бўлади.

Ибн Масъуддан  ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Илонларнинг барчасини ўлдиринг! Ким уларнинг ўч олишидан қўрқса, мендан эмас», деганлар».

Имом Абу Довуд ривоят қилган.

Бу ривоятни бизнинг диёрларда ҳам «Илон нима қилиб бўлса ҳам ўчини олар эмиш» деган хурофотлар борлиги учун келтириб қўйдик.

Хулоса тариқасида айтиш лозимки, бир вақтлар буларга ўхшаш гап-сўзлар бидъат-хурофот, илмсизлик ва бошқа турли сифатлар билан сифатланиб, масхара қилинар эди. Кейинчалик эса ўша масхара қилувчи тарафлар ўзлари ҳақиқий хурофотларни: космосдан келган келгиндилар, «барабашка»лар, «учар ликопча»лар ва бошқа-бошқаларни гапириб, дунёни хурофотга тўлдириб ташлашди.

«Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг бор ҳақиқати» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
36. Рамазон болаларни ибодатга қизиқтириш ва чиниқтириш фурсатидир. Саҳобаи киромлар болаларни рўза билан ибодатга ўргатар ва бунинг учун уларга одатдагидан давоми...

1316 15:00 / 10.05.2020
Ҳафс Марбаҳий айтади .Тушимда Довуд Тоийни кўриб, ундан сўрадимndash Охират яхшилиги қандай эканndash Охират яхшилиги жуда кўп экан.ndash Нимага эришдингизndash Аллоҳга давоми...

1396 07:10 / 16.10.2019
Имом Ибн Ҳажар ва Имом Заҳабий .Узрсиз ёлғон гуноҳи кабирадир,, деганлар.Аллоҳ таолога ва Расулуллоҳ алайҳиссаломга қасддан ёлғон тўқиш куфрдир.Қуръони каримда давоми...

4555 15:00 / 30.05.2019
Савдо борасида бўлиб ўтган жараёнлардан бири тармоқли маркетинг деб номланган савдо тури бўлди. Одамлар бу каби ишдан аввал хабардор бўлмаганлари учун алданиб давоми...

2108 17:05 / 20.10.2019
Аудиолар

121494 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42987 14:35 / 11.08.2021