1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳнинг Ўзбекистон бўйлаб зиёратлари бошланди

14:30 / 09.11.2019 2737 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки куни кеча юртимизга ҳадис устози, аллома, муҳаддис, танқидчи шайх муфтий Абдуллоҳ ибн Умар Башир Маъруфий ал-Аъзомий ал-Ҳиндий бошчилигидаги меҳмонлар Ўзбекистон бўйлаб зиёратларини бошладилар.

Бугун 2019 йил 9 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Hilol nashr» нашриёт-матбаасига ташриф буюрдилар. Меҳмонларни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди бош имом-хатиби, «Hilol-nashr» матбаа нашриёти ва «islom.uz» портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ кутиб олди. Ташриф давомида шайх муфтий Абдуллоҳ ибн Умар Башир Маъруфий бошчилигидаги меҳмонлар нашриёт босмахонаси, ижодий жамоаси ҳамда савдо дўкони билан яқиндан танишдилар.

Сўнгра «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар муҳташам қуриб битказилган масжидга кирдилар, сўнгра мажмуа кутубхонасига ташриф қилишди. У ердан чиқиб мажмуанинг анжуманлар залини илиқ таассуротлар билан сайр қилдилар.

Мажмуа ташрифидан кейин шайх муфтий Абдуллоҳ ибн Умар Башир Маъруфий бошчилигидаги меҳмонлар Тошкентдаги Қорасарой кўчасининг Ҳасти Имом (Ҳазрати Имом) мажмуасига боришди ва у ердаги музей-кутубхонада сақланаётган Усмон Мусҳафини кўздан кечирдилар.

Кейин Абу Бакр Қаффоли Шоший роҳимаҳуллоҳнинг қабрлари зиёрат қилинди.

Сўнгра Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига ташриф буюришди. Ташриф асносида олийгоҳда таҳсил олаётган талабалар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув жараёнида муҳаддис, танқидчи шайх муфтий Абдуллоҳ ибн Умар Башир Маъруфий ҳадис илмидан мавъизалар қилдилар. Тадбирда меҳмонлар томонидан институт кутубхонасига ҳадис китоблари совға тариқасида топширилди. Учрашув якунида юртимизнинг азиз меҳмонлари ва талабалар дуои хайрлар қилишди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифининг асосий тадбирлари бошланди. Давлатимиз раҳбари, давоми...

2123 14:25 / 25.03.2019
Юртимизнинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси бош имоми Ли Жу Хва Aбдулраҳмон Ли билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда .Дунё, АА давоми...

1042 13:32 / 29.10.2021
Президент Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига борди.Маълумки, 6 феврал куни Туркиянинг жанубишарқий элларида юз давоми...

1017 13:55 / 09.02.2023
Бугун, 24 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф давоми...

436 22:09 / 24.11.2023
Аудиолар

120805 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42372 14:35 / 11.08.2021